"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди
25 aug 11:42
News


"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди
Унинг расмий исми Франко бўлишига қарамай, мухлислар клуб дўконларида ушбу ёзувли формага буюртма бера олмайди.
Сабаби – Испанияни қарийб 40 йил (1939 йилдан 1975 йилгача) бошқарган диктатор Франсиско Франко билан ассоциация. Миллионлаб испанлар учун унинг фамилияси репрессия, цензура ва қўрқув рамзи бўлиб қолмоқда, шунинг учун клуб дадил қадам ташлади: "Франко" ёзуви туширилган битта футболка ҳам сотилмайди.
Энди мухлислар фақат фамилия – "Мастантуоно"га эга версияни харид қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналикнинг "Реал" билан шартномаси 6 мавсумга мўлжалланган. Футболчи 2019 йилдан 2024 йилгача "Ривер Плейт" тизимида ҳаракат қилган ва 2024/25 йилги мавсумда асосий жамоага жалб этилган.
Аввалроқ у энг ёқтирган футболчиси Месси эканлигини маълум қилган эди.
Similar news

Comments
Дунёни хамма сайтларида реал ёки барса мухлислари дискуссия килади ,лекин хеч ким бир бирини сукмайди.факат биз сукиниш ,номер сураш ,хакорат.
Бу клублар бировни онасини фохиша дейишга чакирмайди