Latest news

13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  0 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  5 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  5 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  9 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  6 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6

Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак" News

Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

ЎФА раҳбарияти терма жамоалар мураббийлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи, ўқув-машғулот йиғинлари натижалари ҳамда кейинги мусобақаларга тайёргарлик режалари билан танишди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида ҳар бир ёш тоифасидаги мураббийларга тайёргарлик жараёнида замонавий технологиялардан фаол фойдаланиш, мураббийлар штабида эса доимий равишда таҳлилчилар, селеционерлар ва жисмоний тайёргарлик бўйича юқори малакали мутахассислар фаолият юритиши лозимлиги таъкидланди. Бунинг учун мураббийлар таълими йўналишини янада яхшилаш юзасидан топшириқ берилди. 

"Ўсмирлар терма жамоаларимиз ҳар йили Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати йўлланмалари учун кураш олиб боради. Ушбу мусобақаларда юқори савияда иштирок этиш, аввалги натижаларни такрорлаш ва яхшилаш учун жисмоний тайёргарлик, илмий-таҳлил, ҳамда тактик йўналишларда кучли мураббийлар зарурлиги. Айниқса, бу ёшда илмий-таҳлилий ёндашув орқали орқали футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак", – деди Равшан Эрматов.

Шунингдек, U-15, U-16, U-18 ва U-23 терма жамоалари бош мураббийлари томонидан ўтказилган йиғинлар таҳлил қилинди. Селекция жараёнини янада кучайтириш, футболчиларни жисмоний ҳамда техник-тактик жиҳатдан пухта тайёрлаб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Аёллар футболини ривожлантиришнинг 2025–2029 йилларга мўлжалланган стратегияси муҳокама қилинди. Кичик ёшдаги қизлар терма жамоалари учун футболчи етказиб бериш мақсадида қизлар ўртасида турнирларни кўпайтириш, халқаро ўйинлар ва фестиваллар ташкил этиш орқали селекция жараёнини кучайтириш вазифаси белгиланди.

Rating:    

Comments

+2   
30 oct 15:26:49
Aziz4700
Финал ҳақида ҳеч қандай гап бўлмадими жаноб Эрматов
+1   
30 oct 16:36:16
Тохир Гайибов
Рошан,катталаргаям карагин,кечаги уйинни кенг даврада, омма олдида пресс-конференция килиб тахлил килинглар! Качонгача давом этади бунака бебошлик?! Пули булса хохлаганини килаверадими? Анови судья "жаноби олийлари"ни уртага тургизиб куйиш кк,жавоб берсин номаъкулчиликларига(юмшок килиб айтганда).
   
30 oct 19:28:02
Olim Sidiqov
Ӯзи, ҳаммасини бошида шу турибти.
   
30 oct 18:02:26
TOMJIQ_OLOT
Сохтакор (Судякор) ҳақида фикр билдирмабдику?
   
30 oct 16:29:45
STENLESS..R
Reply to comment by Faxriddin Raxmonov
Равшан Эрматов ҳам кечаги ҳакамликка ҳайрон қолган бўлса керак менимча.
Пахтакор Бухорони хакамлигидан Хайрон змас хабарлари бор
   
30 oct 16:09:53
Faxriddin Raxmonov
Равшан Эрматов ҳам кечаги ҳакамликка ҳайрон қолган бўлса керак менимча.
   
30 oct 15:48:05
Tinchliksevar
Shunchu am anov 16 yoshlilar murabbiyini ishdan olmayotganmikan bir tiyinga qimmat murabbiyni undan boshqa norm murabbiylar koʻpku nega unga yopishib olishdi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика