Latest news

16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  1 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  3 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  16 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3

Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди News

Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди

"Алавес" "Реал"нинг 32 ёшли собиқ ҳужумчиси Мариано Диас билан шартнома имзолади.

Шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Доминиканлик футболчи мавсумолди машғулотларини муваффақиятли ўтказганидан сўнг клуб сафига қўшилди.

"Реал" тарбияланувчиси 2016/17 йилги мавсум Мадрид клубининг асосий жамоасида дебют қилган ва 14 учрашувда 5 та гол урган. Шундан сўнг у икки йилни Франциянинг "Лион"ида ўтказган, сўнгра "Реал"га қайтиб, у ерда кўплаб унвонларни қўлга киритганди, жумладан, учта Ла Лига чемпионлиги, иккита Чемпионлар Лигаси соврини ва Испания Кубоги.

Ҳужумчи сўнгги мавсумни "Севилья"да олиб борди ва турли турнирларда 13 ўйинда қатнашди. Мариано июль ойида "Алавес" машғулотларига қўшилди ва энди расман Эдуардо "Чачо" Кудета бошчилигидаги жамоа таркибида ўйнайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика