Рамос Перес билан учрашди
09 mar 2019 18:14
News
Рамос Перес билан учрашди
"Реал" сардори Серхио Рамос клуб президенти Флорентино Перес билан учрашиб, "Аякс"га қарши баҳсдан сўнг кийиниш хонасида бўлган жанжални муҳокама қилишди.
"Қироллик клуби" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг Рамос ва Перес жамоа кўз ўнгида жанжал уюштиришди.
Клуб президенти ва сардори ўртасидаги учрашувда деярли ҳеч нарса ҳал бўлмади.
Рамоснинг клуб билан шартномаси 2021 йилда якунига етиши туфайли вазият оғирлашган. Агар клуб испаниялик билан шартномани бекор қилса, улар футболчига 25 млн. евро тўлаб бериши керак бўлади.
Футболчининг клубдаги келажаги сўроқ остида. Сардор ва президент ўртасида яна бир учрашув бўлиб ўтади.
Перес билан келишмовчиликка қарамасдан, жамоа мавсумни яхши якунлаши учун Рамос масъулиятни ўз бўйнига олди. Ҳимоячи мураббийлар штабисиз жамоанинг бошқа вакиллари билан суҳбат ўтказди.
Link :
Source : As
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments