Latest news

12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  22 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  84

Қўриқчи-рекордчилар: тарихдаги энг қиммат дарвозабонлар трансферлари (мутолаа учун) News

Қўриқчи-рекордчилар: тарихдаги энг қиммат дарвозабонлар трансферлари (мутолаа учун)

Дарвозабонлар иштирокидаги рекорд миқдордаги битимлар ҳақида гапирамиз.

Топ-клублар майдондаги ўйинчилар учун катта пуллар тўлашга тайёрлар. Дарвозабон эса тез-тез трансферларнинг умумий оқимида йўқолиб қолишади. Аммо, дарвозабонлар учун ҳам рекордга айланадиган битимлар учраб туради. Бу инсонларнинг майдондаги позицияси жуда ҳам масъулиятли, сабаби улар ўз жамоаларининг ҳужумларини бошлашади ва рақибникини қайтаришади. Шу сабаб уларни мос тарзда қадрлаш керак. Бугун тарихдаги энг қиммат дарвозабонлар трансферлари ҳақида гаплашамиз.


Мануэль Нойер ("Шальке"дан "Бавария"га, 30 млн евро)

"Бавария" – Нойернинг фаолиятидаги атиги иккинчи клуб. Немис ўз йўлини "Шальке"да бошлаган ва ўша ердан 2011 йилнинг ёзида Мюхен клубига ўтган. Трансфер нархи эса 30 млн еврони ташкил этган. Футболчи "рекордмайстер" сафида 12 йилдан бери ўйнамоқда ва фаолиятини якунлаганга қадар клуб афсонаси мақомига эга бўлди. 37 ёшли дарвозабон "Бавария" сафида 488та ўйинда майдонга тушди ва улардан деярли ярми, аниқроғи 233тасида дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Нойернинг ёшидан қатъий назар Мюнхен клубида биринчи рақам бўлиб қолишига шубҳа йўқ. Немисда ҳали ҳам "рекордмайстер" дарвозасини қўриқлаш учун катта хоҳиш бор.


Яспер Силлессен ("Барселона"дан "Валенсия"га, 35 млн евро)

"Валенсия" 2019 йилнинг ёзида "Барселона"га дарвозабон Яспер Силлессен учун 35 млн евро тўлади. Нидерландиялик Каталония клуби сафидаги 3 мавсум Ла Лигада атиги 5та ўйинда иштирок этганини ҳисобга олса, нарх яхшигина юқори эди. "Кўршапалаклар" ўйинчига ишонч билдиришди, аммо уларнинг ҳамкорлигини муваффақиятли деб аташ қийин. Яспер "Валенсия" таркибида биринчи мавсум Ла Лигада 24та ўйин, иккинчисида фақатгина 10та, учинчисида эса 17та ўйин ўтказди. Барчаси "кўршапалакларнинг ўтган ёзда 34 ёшли дарвозабонни Нидерландиянинг "Неймеген"ига атиги 1 млн еврога сотишгани билан тугади.


Тибо Куртуа ("Челси"дан "Реал"га, 35 млн евро)

Куртуа ва Силлессеннинг трансфер нархлари бир хил, аммо натижа икки хил бўлди. Бельгиялик бирдан (2018 йилдан) "қироллик клуби"нинг биринчи рақамига айланди ва ҳалигача шу мақомда. 31 ёшли дарвозабон сўнгги 4та мавсумнинг ҳар бирида 10тадан ортиқ "қуруқ" ўйинлар ўтказмоқда. У ушбу оралиқда ҳар бир ўйинда ўртача биттадан кам гол ўтказган. Бу яхши кўрсаткичлар ҳисобланади. Куртуа кўп бор "қаймоқранглилар"ни қутқарган ва буни қилишда давом этмоқда. Бельгияликнинг ёши унинг позициясидаги ўйинчи учун оптимал, шу сабаб томонлар ўртасидаги ҳамкорлик яна узоқ давом этса керак.


Эдерсон ("Бенфика"дан "Манчестер Сити"га, 40 млн евро)

"Бенфика" ўйинчиларни яхшигина пулга сотишни билади. "Бургутлар" Эдерсонни "Риу Аве"дан 2015 йилнинг ёзида 500 минг еврога харид қилишган. 2 йил ўтиб эса "Манчестер Сити"га 40 миллионга сотишди. Аммо, "шаҳарликлар" сарфланган пулларга ачинишмайди. Улар бу трансфер билан биринчи рақам позициясини узоқ вақтга ёпишди. Бразилиялик бирдан "Манчестер Сити"нинг асосий қўриқчисига айланди ва унда ҳозиргача қолмоқда. Эдерсон мунтазам равишда "қуруқ" ўйинлар бўйича АПЛнинг энг яхши дарвозабонлари учлигига киради, бир неча мавсумлардан бери эса ушбу рейтингни бошқаради. Англия чемпионларининг доим ҳам трансферлар билан омадлари келмайди, аммо 29 ёшли бразилиялик билан барчаси ажойиб тарзда ишлади.


Андре Онана ("Интер"дан "Манчестер Юнайтед"га, 52,5 млн евро)

Бу энг янги трансфер. Манкунианлар Онана деб 12 йил давомида жамоанинг биринчи рақами бўлган Давид Де Хеа билан хайрлашишди. МЮ бош мураббийи Эрик тен Хаг айнан ушбу дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи эди. "Интер" билан музокаралар осон кечмади, аммо 27 ёшли дарвозабон барибир "Олд Траффорд"га келди. Камерунлик ўтган мавсумни яхши ўтказди, у рақобатда Самир Хандановични енгди ва "нерадзурри"га Чемпионлар лигаси финалига чиқишга ёрдам берди. У АПЛда йўқолиб қолмайди.


Жанлуижи Буффон ("Парма"дан "Ювентус"га, 53 млн евро)

Буффон "Ювентус"га 2001 йилда "Парма"дан ўтганди. "Бьянонери" ўйинчи учун 53 млн евро тўлади, бу ўша пайт учун катта пуллар эди. Ҳатто ҳозир ҳам кўплаб клублар бундай битимларни амалга ошира олишмайди. 22 йил ўтди, аммо ушбу трансфер ҳалигача дарвозабонларнинг энг қиммат трансферлари учлигида. Буффон "Ювентус"нинг ишончи ва сармоясини тўлиқ оқлади. Италиялик фаолиятининг катта қисмини Турин клубида ўтказди, у жамоа билан 21та соврин ютди ва "бьнконери" афсонасига айланди. 45 ёшли собиқ дарвозабон сўнгги бор "Парма" сафида ҳаракат қилди ва яқинда фаолиятини якунлаганини эълон қилди.


Аллисон ("Рома"дан "Ливерпуль"га, 62,5 млн евро)

"Ливерпуль" Алиссон келгунига қадар мавсумига 40-50талаб гол ўтказарди. Ҳозир ҳам "қизиллар"да муваффақиятсиз пайтлар рўй берса-да, ўшанда бразилилик келиши билан дарвозадаги муаммолар ариганди. Масалан, мерсисайдликлар ўтган мавсум фақатгина АПЛда 47та тўп ўтказишди. Аммо, умумий олганда, Алиссоннинг трансферини муваффақиятли деб аташ мумкин. "Ливерпуль" 30 ёшли дарвозабоннинг ёрдами билан Англия чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўла олди. Бразилиялик "қизиллар"нинг биринчи рақами бўлиб қолмоқда ва Премьер-лиганинг энг яхши дарвозабонларидан бири мақоми учун "Манчестер Сити"даги ватандоши билан мусобақалашишда давом этмоқда.


Кепа Аррисабалага ("Атлетик"дан "Челси"га, 80 млн евро)

Тарихда дарвозабонлар ўртасидаги энг қиммат трансфер Кепаникидир. "Челси" 2018 йилнинг ёзида "Алтетик"га 80 млн евро тўлади. Бу 5 йил ичида ҳамма нарса рўй берди: испан яхши пайтларни ўтказди, ақлбоварқилмас сэйвлар амалга оширди, захирага чиқишдан бош тортди, йўқолиб қолди ва асосий таркибдаги ўрнини қайтариб олди. 28 ёшли дарвозабоннинг Лондон клубидаги фаолияти "кўклар"нинг сўнгги мавсумлардаги натижалари каби баҳслидир. Аммо, ўйинчи ва клуб бир-бирига мос келади. Уларнинг муносабатларисиз "Стэмфорд Бридж" зерикарли бўлган бўларди.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика