ПСЖ собиқ аъзоси: “Кейинги йил Месси ва Роналду бирга Гвардиола қўл остида Парижда ўйнайди”
29 aug 2020 20:35
News
ПСЖ собиқ аъзоси: “Кейинги йил Месси ва Роналду бирга Гвардиола қўл остида Парижда ўйнайди”
“Ўз фикримни билдираман. Манчестер – кулранг тусдаги ва ёмғирли ёқимсиз шаҳар. Менда Мессининг Парижга келишини тахмин қилиш учун жуда кўп сабаблар бор. Унга 2021 йил Роналду ҳам қўшилади. Шунингдек, Гвардиола.
Ўйлашимча, Гвардиола ва Месси аллақачон суҳбатлашган. Фикримча, Гвардиола унга: "Барчасини ўзгартирамиз. Сени Манчестерда кўрмоқчиман, аммо сен Парижга йўл олишинг керак ва хавотирланма, кейинги йил мен ҳам қўшиламан”, деб айтган бўлиши керак. Вазиятни айнан шундай кўрмоқдаман. Шундан кейин ПСЖнинг шиори – “кўпроғини орзу қил” – идеал маънога эга бўлади!
Бу дунёдаги супер юлдузларни жамлай олган илк жамоага айланади: Роналду, Месси, Неймар ва Мбаппе. Яна улар ажойиб мураббийга ҳам эга бўлишади”, дея айтган 2004-2009 йиллар парижликлар шарафини ҳимоя этган футболчи.

Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments