ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр
25 dec 2025 18:20
News
ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр
ПСЖ Мадриднинг "Реал" жамоаси асосий ҳимоячиларидан бири — Антонио Рюдигерга таклиф билан чиқмоқчи.
"El Nacional" хабарига кўра, Франция гранди ҳимоячининг ёшини инобатга олган ҳолда ҳам унга жуда фойдали шартнома таклиф қилиб, ёзда "Бернабеу"ни тарк этишга кўндиришни режалаштирмоқда.

ПСЖ таркибида кўплаб ёш ва истиқболли футболчилар бор, клуб раҳбарияти эса жамоа кийиниш хонасида Рюдигер каби тажрибали футболчи зарур, деб ҳисобламоқда.
Германиялик марказий ҳимоячининг амалдаги битими мавсум охиригача амал қилади. 32 ёшли Рюдигер жорий мавсум барча мусобақаларда 7 ўйин ўтказди, у узоқ муддат жароҳат сабаб майдондан четда қолган эди.
Link :
Source : El Nacional
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments