Latest news

20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  74 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  1 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  13 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  18 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  72

Питер Хюистра: "Эртага Ҳайит байрами, балки ҳомийлар бўйича яхши янгиликлар бўлиб қолар" News

Питер Хюистра: "Эртага Ҳайит байрами, балки ҳомийлар бўйича яхши янгиликлар бўлиб қолар"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдирди.

"Қўқон-1912" ўйинларини ўрганиб чиққандик, бу жамоа хавфли рақиб эди. Улар қарши ҳужумларда жуда яхши ўйнашади. Дастлабки 20 дақиқада қўқонликларда кўп вазиятлар бўлди, 25-дақиқадан кейин ташаббусни қўлга олдик. Голни ҳам жуда муҳим пайтда уриб олдик. Танаффусдан кейин ҳам шу темпни ушлаб қолдик. ОЧЛдаги учта ўйинда олдинда бориб якунда дуранг қайд этгандик. Бугун бундай бўлмаганидан хурсандман. Ўйинчилар охиригача ҳужумкорликни тўхтатишмади. Рамазон ойида деярли бутун жамоа рўза тутгани сабабли жисмоний жиҳатдан барибир қийинроқ бўлди. Энди янги давр бошланади ва жисмоний ҳолатимиз ҳамда ўйин томонлама янада кучаямиз.

- Сардор Рашидовда жароҳат борлигини биламиз, Азиз Турғунбоев эса айни пайтда рақобатда ютқазгани боис захирада қолаяптими?

- Ҳа мавсумни Рашидов ва Турғунбоев билан бошлагандик. Ўтган мавсум таркибимизда кўплаб футболчилар бор эди. Бу йил эса 20 нафар футболчи машғулотларда иштирок этишмоқда. Эркинов ва Ҳолматовга ОЧЛда имконият бердик, улар муносиб ўйнашгани учун ҳозир ҳам майдонга тушираяпмиз. Бундан хурсандман. Лекин ҳали мавсум узоқ давом этади. Рашидов ҳам, Турғунбоев ҳам жамоамизнинг муҳим аъзолари. Кўплаб футболчиларимиз терма жамоада ҳам ўйнаши керак. Уларни яхши ҳолатда терма жамоа ихтиёрига боришларини ҳам таъминлашимиз керак.

- Сўнгги пайтларда ОАВда кўплаб хабарлар чиқмоқда. Жамоада ҳомийлар ўзгарди. Бу жамоа ички муҳитига таъсир қилдими?

- Албатта футболчилар баъзида маошларини ололмай қолишса бу яхши ҳолат эмас. Гарчи молиявий қийинчиликлар бўлса ҳам машғулотларда бор кучлари билан шуғулланишмоқда. Бу билан улар ҳақиқий профессионал эканликларини исботлашмоқда. Биз Суперкубокни қўлга киритдик ва Суперлигада пешқадамлик қилаяпмиз, демак барчаси жойида эканини кўриш мумкин. Эртага Ҳайит байрами, балки ҳомийлар бўйича яхши янгиликлар бўлиб қолар. Бундан ташқари Жалолиддин Машариповнинг трансфер пулларини ҳам кутаяпмиз. Айнан шунга умид қилаяпмиз.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика