Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"
25 aug 20:03
News


Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"
"Ўйин икки хил кўриниш касб этди — қизил карточкадан олдин ва қизил карточкадан кейин. Тенг ўйин бўлди деган фикрдаман. Бизда гол уриш учун 1-2 та имконият туғилди, "Олимпик-MobiUz"да эса айтарли вазиятлар йўқ эди. Четлатишдан сўнг учрашув назорати меҳмонларга ўтди. Биз ҳимояланишга мажбур бўлдик. Кўрганингиздек, битта хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Йигитларга раҳмат айтаман, деярли 65 дақиқа бир киши кам бўлиб зўр ҳимояландик. Бирорта бўш ҳудуд йўқ эди. Ҳа, индивидуал маҳорат уларда кучлироқ. Бироқ айтиш жоиз, уларда айтарли хавфли вазият юзага келмади", – деди Петросян.
- "Олимпик"нинг қизил карточкагача бўлган ўйини сизнинг бошқарувингиздаги энг яхшиси эди. Жамоа четлатишга қадар жуда кўп вазиятлар яратди ва устунлик қилаётганди...
- Қизиқ савол. Ўйлайманки, энг яхши ўйинларимиз ҳали олдинда. Энг зўр бўлганида ютқазмасдик. Қизил карточкагача ҳаммаси режа бўйича кетаётганди. Бу нарса бугун ҳаммасини барбод қилди.
Similar news

Comments