Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"
22 aug 22:59
News


Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"
Суперлиганинг 20-тури доирасида "Андижон" - "Пахтакор" учрашувидан кейин меҳмонлар футболчиси Абдурауф Бўриев фикрларини билдирди.
- Илк навбатда келган мухлисларга раҳмат. "Пахтакор" мухлислари ҳам, "Андижон" мухлислари ҳам бугун атмосферани бомба қилиб беришди. Уларга қўллаб-қувватлагани учун раҳмат. Қийин ўйин бўлишини билардик. Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик ва яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиб, ғалабани қўлга киритдик.
- Биринчи бўлимдан кейин мураббийлар қандай кўрсатмалар беришди?
- Рақиблар олдинга ўтишини билардик. Диққатни йўқотмаган ҳолда ўйинни давом эттириш вазифаси берилди. Менимча буни ҳам уддаладик. Қизил карточка жамоани янада қизитди. 3:2дан кейин ҳам бўшашмадик ва учта гол урдик. Вазиятдан унумли фойдалансак, ҳар ўйинда ғалаба қозонамиз.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments