Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"
22 aug 22:08
News


Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Нима дейишни ҳам билмайман. Биринчи таймда ўтказилган голларни кўрдингиз. Жуда кулгили. Бизда ҳам ҳеч бўлмаса битта шунақа гол бўлганида эди, ўзимни бахтиёр ҳис қилардим. Иккинчи таймда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Аммо охирги дақиқаларда учта гол қабул қилиб олдик. Бор гап шу.
- Жуда ачинарли мағлубият бўлди. Жамоада ниманидир ўзгартириш керакми?
- Бизга фақат вақт керак. Ҳамама нарсага вақт зарур. Икки-уч ойда жамоа тузиб бўлмайди. Янги футболчилар кўп, лекин улар бир жамоа бўлиши учун вақт керак. Энг муҳими, бу руҳият билан боғлиқ. Ким қаерда ўйнаганининг фарқи йўқ. Ҳозирги пайтга қараш керак. Вақт бўлса, умуман бошқа жамоа ҳам бўлади.
- Иккинчи давра бошлангач, 5та учрашув ўтказилди. Шу бешта ўйиндан 4 очко олишни қандай изоҳлайсиз?
- Мағлубиятга учраган ҳар бир ўйинимизни таҳлил қилиб кўринг, албатта нимадир сабаб бўлади. "Навбаҳор", "Машъал", мана бугун "Пахтакор" - шу жамоаларга ютқазган ўйинимизни кўриб чиқсангиз ҳаммаси тушунарли бўлади. "Пахтакор"да индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар йиғилган. Шу боис улар кучли. Биз эса жамоа бўлиб ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Биринчи учта голни қаранг, ҳатто болалар футболида бунақа голлар ўтказилмайди. Яна нима дейишим мумкин. Бугунги ўйин бизга катта дарс бўлди. Кейинги баҳсда кимни ўйнатиш, кимни захирада қолдиришни кўриб олдик.
- Олтита гол ўтказган Эржан Токотаевнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
- Эржан бир неча бор жамоамизни қутқарди. Унинг хатоларини дарвозабонлар мураббийи билан гаплашиб таҳлил қиламиз.
- Ҳимоячилар ўйини ҳақида фикрингиз?
- Бугун Алтин Крезиуни ҳимоя марказида синаб кўрдик. Шунингдек Абдураҳмон Комилов ҳам ўйнади. Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор. Лекин улар клубга мосмиз деб ўйлайди. Бу жуда ёмон. Аммо бундай ўйинлар ким қанақа эканини кўрсатади. Афсуски, биз дарҳол ўзгариш қила олмаймиз. Айтиб ўтганимдек, ҳаммасига вақт керак.
Similar news

Comments
Бизга Хомяковни қайтаринглар