Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди
22 aug 21:03
News


Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди
"Андижон" – "Пахтакор" 2:6 (ТУГАДИ)
22.08.2025. Андижон, "Бобур Арена"
Бош ҳакам: Найим Қосимов
Ёрдамчи ҳакамлар: Аваз Абдуллаев, Акмал Ғиёсов
Захира ҳаками: Ринат Серазитдинов
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
VAR: Иброҳим Исмоилов
AVAR: Максим Нехочин
Комиссар: Диёр Хотамқулов
Гол: Башар Ресан (Хожиакбар Алижонов) 3, Башар Ресан 30 0:2, Эржан Токотаев (автогол) 42, 0:3, Исмаел Кинаде (Бектемир Абдуманнонов) 70, 1:3, Абдураҳмон Абдуллаев 84 (Исмаел Акинаде), 2:3, Достон Ҳамдамов (Хожимат Эркинов) 89, 2:4, Брайан Риаскос 90+2, 2:5, Хожимат Эркинов (Брайан Риаскос) 90+5, 2:6
"Андижон": 31. Эржан Токотаев, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 6. Алтин Крезиу ( 41. Муҳаммадюсуф Мирқодиров, 46), 8. Шаҳзод Азмиддинов, 14. Абдураҳмон Комилов (99. Муҳаммадали Усмонов,54), 18. Дамир Темиров (7. Исмаел Акинаде,46), 22. Усмонали Исмоналиев ( 16. Абдураҳмон Абдуллаев, 68), 23. Дониёр Абдуманнопов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 27. Кристиан Новак (4. Исломбек Маматказин, 80), 71. Бектемир Абдуманнонов
Захира: 1. Элдор Адҳамов, 2. Абубакир Ашуров, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 88. Шоҳжахон Ёрқинбоев,
"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 4. Заид Таҳсин, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Хожиакбар Алижонов, 9. Иброҳим Ибрагимов ( 17. Достонбек Ҳамдамов,72) 10. Азизбек Турғунбоев, 11. Игорь Сергеев ( 15. Хожимат Эркинов, 80), 21. Башар Ресан ( 94. Брайан Риаскос.46), 23. Абдурауф Бўриев, 50. Фламарион (8. Диёр Холматов, 26), 77. Дилшод Саитов
Захира: 10. Жонатан Луис, 2. Беҳрузбек Асқаров,18. Бобир Абдихолиқов, 20. Дилшод Абдуллаев, 22. Умар Адҳамзода,
Огоҳлантириш: Муҳаммадкарим Тоиров ("Андижон") 17, Дониёр Абдуманнопов ("Андижон") 25, Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор") 37
Четлатиш: Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор") 65, Шаҳзод Азмиддинов ("Андижон") 90+9
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Учрашув якунланди.
90+9. ЧЕТЛАТИШ. Шаҳзод Азмиддинов, "Андижон"
90+7. Шахзод Азмиддинов четлатилиши мумкин. Ҳакам ВАР мониторида вазиятни кўрмоқда.
90+4. ГОЛ. Брайан Риаскос бу сафар Эркиновни тўп билан таъминлади, у вазиятдан фойдаланди, 2:6
90+2. ГОЛ. "Бобур Арена"да "Пахтакор" голлар шоусини давом эттирмоқда. Брайан Риаскос гол муаллифи, 2:5
89. ГОЛ. "Пахтакор" таблодаги ҳисобни 2:4 кўринишига келтирди. Хожимат Эркиновнинг пасини Достон Ҳамдамов дарвозага жойлади.
84. ГОЛ. Интрига керакми сизга? "Андижон" "Пахтакор" дарвозасига иккинчи голни урди, 2:3. Акинаде тўп учун курашда ҳимоячидан ўтиб дарвозага зарба йўллади, тўп Абдураҳмон Абдуллаевга тегиб рекошет ҳосил қилиб дарвозага кирди
80. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Кристиан Новак ўрнига Исломбек Маматказин тушди.
80. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Игорь Сергеев ўрнига Хожимат Эркинов тушди.
78. Майдонда футболчилар ўртасида кураш кўп бўлмоқда.
70. ГОЛ. Ўйинга интрига қайтди. Бектемир Абдуманноновнинг бурчакдан узатмасини Исмаел Акинаде боши билан голга айлантирди, 1:3
68. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Усмонали Исмоналиев ўрнига Абдураҳмон Абдуллаев тушди.
65. ЧЕТЛАТИШ. Хожиакбар Алижонов, "Пахтакор". Алижонов иккинчи сариқ ва қизил карточкани олди.
59. Икки жамоа ҳисобдан келиб чиқиб ўйнамоқда.
54. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Абдураҳмон Комилов ўрнига Муҳаммадали Усмонов тушди.
49. ОГОҲЛАНТИРИШ. Иброҳим Ибрагимов, "Пахтакор"
46. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Башар Ресан ўрнига Брайан Риаскос тушди.
46. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Алтин Крезиу ўрнига Муҳаммадюсуф Мирқодиров, Дамир Темиров ўрнига Исмаел Акинаде тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Танаффус!
45+1. Токотаев рақиб футболчиси йўллаган зарбани қайтарди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
42. ГОЛ. Дилшод Саитовнинг чап қанотдан узатамасидан сўнг тўп Азмидиннов ва якунда Токотаевга тегиб дарвоза тўридан жой олди, 0:3. "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзида ўйинни мантиқан ҳал қилмоқда
38. Ўйидаги устунлик меҳмонларда.
35. Стадионда мухлислар авжига чиқмоқда.
31. ГОЛ. "Андижон" жамоасининг икки легионери Новак ва Крезиунинг хатосидан сўнг тўп Башар Ресанга келиб тушди. Ироқлик футболчи вазиятдан фойдаланди, 0:2
26. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", жароҳат олган Фламарион ўрнига Диёр Холматов тушди
25. ОГОҲЛАНТИРИШ. Дониёр Абдуманнопов, "Андижон"
17. ОГОҲЛАНТИРИШ. Муҳаммадкарим Тоиров, "Андижон"
12. "Андижон"дан хавфли ҳужум, Абдуманноновнинг узатмасига ҳеч ким улгурмади. Ўйин шиддатли ва юқори темпда ўтмоқда.
10. ЗАРБА. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Муҳаммадқодир Ҳамралиев зарбага айлантирди. Тўп рақиб ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди.
6. ЗАРБА. "Пахтакор"нинг ироқлик легионери Башар Ресан яна бир бор зарба йўллади. Кучли аммо ноаниқ.
3. ГОЛ. "Пахтакор" учрашувда тезкор гол уриб ҳисобни очди. Хожиакбар Алижоновдан супер пас, Башар Ресан жарима майдончаси ичида аниқ ҳаракат билан секин зарба йўллаб Токотаевни доғда қолдирди, 0:1
- Ўйин бошланди.
- Футболчилар майдонга чиқиб келди. Ўйин бошланишига барча нарса тайёр!
Similar news

Comments
Сурхондарёдан Пахтакорга табриклар!
siga kirgizvording
Майли олға Пахтакор!
Анжан ОЧ лида омад!!