Latest news

01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  46 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  2 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  4 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди News

“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди

2025 йил 16-17- ва 23 август кунлари Тошкент шаҳрида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки тизимида фаолият юритувчи ходимлар ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди.

Кўтаринки кайфият ва зўр иштиёқ билан иштирок этган жамоалар спортнинг бир нечта тури бўйича ўзларининг маҳоратини намоён этишди. Бу, албатта, “Трастбанк”да соғлом турмуш тарзини шакллантириш, молия муассасаси ходимларининг спортга бўлган қизиқишини ошириш борасида мунтазам равишда амалга ошириб келинаётган ишларнинг самарасидир.  

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда “Трастбанк” ХАБнинг 31 йиллиги арафасида ўтказилган “Спартакиада – 2025” спорт мусобақаларида 1000 нафарга яқин ходимлар қамраб олинди. Уч кун давом этган беллашувларда Бош офис ҳамда ҳудудлардаги банк хизматлари офислари жамоалари якдиллик билан қатнашиб, дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашди.



Танатанали тақдирлаш маросимида сўзга чиққан “Трастбанк” ХАБ Бошқарув Раиси С.Нормухамедов иштирокчиларни ушбу спорт байрами билан табриклади. Қолаверса, ҳамкасб-ходимларнинг вилоятлар, республика миқёсида ўтказиб келинаётган турли спорт мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаб келишларини алоҳида эътироф этди. “Спартакиада” ўйинлари эса молия муассасасида жамоавий руҳ, бирдамликни оширишига хизмат қилишини таъкидлаб, барча иштирокчиларни, ғолиб жамоаларни муваффақият билан қутлади.

Қизғин баҳслар, қатъиятли ўйинларга бой тарзда ўтган “Спартакиада – 2025” спорт мусобақаларида иштирокчилар ва уларнинг мухлислари чинакам маънода завқ туйди. Иштирокчилар спортнинг сузиш, енгил атлетика, шахмат, стол тенниси, мини футбол, баскетбол, волейбол турлари бўйича ўзаро беллашишди.



Стол теннисида “Андижон” БХО юқори натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни “Бухоро” БХО забт этди. “Термиз” БХО эса шоҳсупанинг учинчи ўрнидан жой олди.

Шахматда Амалиёт бошқармаси жамоаси рақибларини мот қилиб, шоҳсупанинг юқори ўрнидан жой олди. Зукколиги билан ажралиб турган “Бухоро” БХО иккинчи ва “Тошкент” БХО эса учинчи ўринга муносиб деб топилди.

“Спартакиада – 2025” беллашувларида янги қўшилган спортнинг сузиш тури бўйича “Андижон” БХО пешқадамлик қилди. Яъни масофани “Андижон” БХО 30.78, Бош офис 31.10, “Термиз” БХО эса 32.79 муддатда босиб ўтди.



Жорий йилги “Спартакиада” мусобақаларида спортнинг енгил атлетика тури ҳам киритилган бўлиб, иштирокчилар куч ва чаққонлик бўйича маҳоратини намоён қилишди. “Спорт қироли” дея аталмиш енгил атлетика беллашувлари қизғин давом этди. 400 метрга югурган жамоалар орасидан энг чаққонлар аниқланди. Маррага дастлаб “Наманган” БХО вакиллари етиб келиб, шоҳсупанинг юқори поғонасини забт этди. Амалиёт бошқармаси иккинчи, “Андижон” БХО вакиллари эса учинчи ўринни эгаллади.

Эркаклар қатори хотин-қизлар ҳам спортнинг турли йўналишларида фаол қатнашди. Стол теннисси, волейбол, баскетбол, шахматда юқори кўрсаткичларни қайд этди. Аёллар ўртасида ўтказилган волейбол ўйинлари ҳам шиддатли тус олди. Қайд этилган натижалар қуйидагича:

1-ўрин – “Андижон” БХО
2-ўрин – “Наманган” БХО
3-ўрин – “Термиз” БХО

Эркаклар ўртасида ўтказилган волейбол ўйинларида “Андижон” БХОнинг қўли баланд келиб, шоҳсупанинг энг юқори ўрнини банд этди. Иккинчи поғонадан “Дархон” БХО жой олди. Учинчи ўринни эса “Термиз” БХО эгаллади.



Навбатдаги беллашувлар – спортнинг баскетбол тури. Шоҳсупанинг биринчи поғонасидан “Яккасарой” БХО жамоаси жой олди. Иккинчи ўринни “Наманган” БХО, учинчи ўринни эса “Самарқанд” БХО эгаллади.

“Спартакиада – 2025” спорт мусобақаларида жамоалар ва уларнинг мухлислари мини футбол бўйича беллашувларни зўр иштиёқ билан томоша қилишди. Финалда “Андижон” ва “Рақамли” банк хизматлари офисларининг тўпсурарлари томошабинларга қизиқарли ўйин намойиш этди. “Андижон” БХО жамоасида 7 рақамда ўйнаган Аҳроржон Алижонов дастлабки голни туҳфа этди. Унга жавобан худди шундай 7 рақамда тўп сурган “Рақамли” жамоасидан Исроил Ҳикматов рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Беллашувлар шиддатли тарзда давом этди. Андижонлик Ҳусанбой Усмоновнинг голи якуний ғалаба сифатида қабул қилинди. Умумий ҳисоб 4:2. “Рақамли” БХО жамоаси “Андижон” БХОга мағлуб бўлди.  Шундай қилиб, бобурийлар авлоди андижонликлар келди ва кубогни олиб кетди…



Дарҳақиқат, спорт – дўстлик, тинчлик элчиси. Мазкур тадбир ходимларнинг дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга замин яратди. Андижонликлар қорақалпоғистонлик ҳамкасбларини, худди шундай воҳаликлар водийлик касбдошлари билан янада яқин танишиш имкониятига эга бўлишди. Шунингдек, анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Спартакиада” ўйинлари ходимларнинг иштиёқига иштиёқ, шижоатига шижоат қўшди.
Барчага зафар онлари, ғолиблик кубоги муборак бўлсин.

“Трастбанк” ХАБ
Ахборот хизмати.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика