Latest news

21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  6 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  2 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  5 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  8 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  18 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  10 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6

“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър News

“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър

Бугун, 11 август куни "Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди.

“Пахтакор-79” хотирасига


Қушлар қоқади қанот

Тошкентнинг осмонида.

Эшитилар оҳ-фарёд

“Пахтакор” майдонида.


Қушлар қайтади бир кун

Сафларини бузмасдан.

Кўкка термуламан мен

Умидимни узмасдан.


Дили оғримасин деб,

Ҳеч ким ростин айтмайди –

“Пахтакор” самолёти

Энди ортга қайтмайди.


Кўз ўнгимда гўёки

Қад кўтарар тирик жон.

Юлдуз футболчи асли

Самони айлар макон.


Ўғлонлар эрта кетди,

Шижоати сўнмасдан.

Бири ёш куёв, бири

Чимилдиқни кўрмасдан.


Бирида – мўрғак ўғил,

Бурунчаси пиқирлар.

Билмайди у... билмайди...

Ҳар куни эшик пойлар.


Энди дийдорлашишнинг 

Бўлмайди ҳеч фурсати.

Қўлида падарининг

Кулиб турган сурати.


Отасининг жамоасин

Эслаб қолган у зукко.

Сўлакчасин оқизиб,

Шивирлайди: “Па-та-ко...”


Тилга киради сурат:

“Йиғламагин, жужуқча.

Қаерда бўлмагин, мен

Ҳамиша ёнингдаман.


Отангнинг руҳин шод қил,

Кўрсат матонатингни.

Бошингни баланд кўтар,

Ғоз тутгин қоматингни!..”


Муштипари дод солар,

Бағрида ҳўл ёстиғи:

“Сенинг ўрнингга, мана,

Мен ўлсам бўлмасмиди...”


Учаётган қушларга

Она пичирлар ғамгин:

“Куликово даштига

Нолаларим етказгин...”


Шикастланган Исоқов

Кўкка паришон боқар.

Кўзларига қўшилиб,

Оёғидан ёш оқар.


Дер: “Оёқ-ку, тузалар,

Аммо етишмас ҳаво.

Қалбда қолган чандиққа 

Топиб бўлмайди даво...”


...Қушлар қоқади қанот

Тошкентнинг осмонида.

Эшитилар оҳ-фарёд

“Пахтакор” майдонида.


Қушлар қайтади бир кун 

Сафларини бузмасдан.

Кўкка термуламан мен

Умидимни узмасдан.


Дили оғримасин деб,

Ҳеч ким ростин айтмайди –

“Пахтакор” самолёти

Энди ортга қайтмайди.


Бугун улғайган ўғил, 

Сочларига ёққан қор.

Фарзандига отасин

Эслатар такрор-такрор.


Бобосининг жамоасин 

Ёд олган жажжи зукко.

Сўлакчасин оқизиб,

Шивирлайди: “Па-та-ко...”


Улар кўзлаган йўлни

Авлодлари забт этар.

Мамлакат ўғлонлари

Дунёни зир титратар.


Узоқлашмайди биздан, 

Қалбимизда сийрати.

Акс этар юлдузларда 

Кулиб турган сурати.


Тилга кирар юлдузлар:

“Таслим бўлма ҳеч қачон.

Қаерда бўлмагин, мен

Ҳамиша ёнингдаман.


Аждодлар руҳин шод қил,

Кўрсат матонатингни.

Бошингни баланд кўтар,

Ғоз тутгин қоматингни!”


Оқил Абдубарноев

2024 йил

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика