"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ
11 aug 12:37
News


"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ
Бугун "Пахтакор" стадионида ўрнатилган ёдгорлик ва Боткин қабристонида 1979 йил 11 август куни содир бўлган авиаҳалокат натижасида ҳаётдан кўз юмган жамоа аъзоларини хотирлаш тадбири ўтказилди.
Унда футбол жамоатчилиги, мутахассислар, фахрийлар, клуб вакиллари ва мухлислар иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар жамоани хотирлар экан, "Пахтакор" бутун Ўзбекистонни дунёга танитгани, мухлисларнинг фахри бўлгани, фожиа сабабли футболимиз катта йўқотишга учраганини алоҳида таъкидладилар.
"Самога сочилган юлдузлар" номи ҳеч қачон унутилмайди. Йилдан йилга уларнинг сиймолари ёш авлодга фахр туйғуси билан кўчиб ўтмоқда.
Link :
Source : ЎФА матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments
Ям- яшил майдон хам сарғайган чоғда,
Узоқда минг қалблар хайратли доғда.
Ўн биринчи августь, булутли осмон,
Унсиз йиғлаганди, эшитган инсон.
Ёз чилласи баланд учса турналар,
Кемтик кўнгиллар дарди, бир тирналар.
Ёдга тушар, Пахтакор даври шу он,
Самода сочилган ўн етти ўғлон.
Номим чиқсин дея Ўзбекистонда,
Ватан учун, жавлон уриб майдонда.
Манзилга етмаган ўн етти ўғлон,
Мухлислар қалбида яшайди хар он.
Эх улар, Европа чемпионлари,
Эх ўзбек футболи истиқболлари.
Ўн гулидан бир гули очилмаган,
Ўзбегимни эркатой ўғлонлари.