Latest news

21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  7 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  4 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  5 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  8 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  18 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  10 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6

"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди News

"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди

1979 йилнинг 11 август санаси ўзбек футбол жамоатчилиги учун қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.

1979 йилнинг 11 августи. Тошкент вақти бўйича соат 13дан 35 дақиқа 38 сония ўтган. Шу лаҳзада Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди. Фожиа ердан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган «Пахтакор»нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган.

Ҳалокат тўғрисида биринчи бўлиб ўша пайт ҳавода бўлган АН-2 самолёти экипажи хабар беради: «Куриловка ҳудудида қулаётган самолёт қисмлари кўзга ташланмоқда. Менимча, бу ТУ-134 парчалари».

Икки лайнернинг 8400 метр баландликдаги тўнашуви натижасида 178 нафар инсон ҳалок бўлди.

Ушбу ҳалокатдан жуда кўпчилик ўзини йўқотиб қўйган. Чунки ўша мавсумда «Пахтакор» ишончли ўйин кўрсатиб, юқори ўринлардан жой эгаллашга ҳақли эканлигини исботлаб келаётганди. Ҳатто, баъзи мутахассислар жамоанинг яқин йиллар ичида Еврокубокларда ўйнаши мумкинлиги тўғрисида тахмин қилаётганди.

Самода ҳалок бўлган ўйинчи ва жамоа аъзоларининг рўйхати мазкур инсонлардан иборат:
Идгай Борисович Тазетдинов  13.01.1933 Мураббий
Владимир Васильевич Чумаков  08.12.1932 Шифокор
Мансур Иномжонович Толибжонов 04.04.1944 Маъмур
Михаил Иванович Ан   19.11.1952 Ярим ҳимоячи
Владимир Иванович Фёдоров  05.01.1956 Ҳужумчи
Олим Масолиевич Аширов   25.01.1955 Ҳимоячи
Равиль Рустамович Агишев   14.03.1959 Ҳимоячи
Константин Александрович Баканов 25.05.1954 Ярим ҳимоячи
Юрий Тимофеевич Загуменних  07.06.1947 Ҳимоячи
Александр Иванович Корчёнов  04.05.1949 Ярим ҳимоячи
Николай Борисович Куликов  25.04.1953 Ҳимоячи
Владимир Васильевич Макаров  09.03.1947 Ярим ҳимоячи
Сергей Константинович Покатилов 20.12.1950 Дарвозабон
Виктор Николаевич Чуркин   25.01.1952 Ҳужумчи
Сирожиддин Аҳмадович Бозоров  10.08.1961 Ҳужумчи
Шуҳрат Мўсинович Эшбўтаев  08.02.1959 Ҳужумчи
Владимир Валиевич Собиров  14.01.1958 Ҳужумчи

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика