Онопко: "Авваллари "Реал"нинг бор умиди Роналдудан эди"
12 dec 2018 13:30
News
Онопко: "Авваллари "Реал"нинг бор умиди Роналдудан эди"
"Бир пайтлар "Реал" сафида Роналдо, Фигу, Зидан, Рауль, Роберто Карлос, Мичель Сальгадо ўйнаган, аммо ўшандан бери клуб фалсафаси ўзгаргани йўқ. Улар ҳозир ҳам дунёнинг энг кучлиларини сотиб олишади. Шу сабабли улар гранд бўлиб қолишда давом этишмоқда.
Зидан нега кетгани борасида ўзимнинг хулосаларим бор. Менимча, у Перес билан тил топиша олмаган. Президент Неймарни сотиб олмоқчи эди, мураббий буни истамади. Бу мавзуда келишмовчилик юз берди. Натижада Зидан кетди, Неймар эса "Қироллик клуби"га ўтмади. Ҳозир "Реал" ёшлар қўлида. Унга Роналду каби юлдузлар етишмаяпти. Биринчи ўйинга тайёрланганимизда, Мадрид клуби ўйинида Лопетегининг ғояларини кўрган эдим. Авваллари бор умид Роналдудан эди, энди эса бошқалар бош ролда. Жамоа ўзгарди, аммо ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги мувозанат йўқ, шу сабабли мураббий истеъфоси юз берди" - дейди Онопко.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments