Latest news

22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  0 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  11 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  16 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  17 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  33 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  15 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  8

Низомиддин Зиёвутдинов: "Пахтакор" билан ўйинда мукофот? Бизга пулдан ташқари очко ҳам керак эди" News

Низомиддин Зиёвутдинов: "Пахтакор" билан ўйинда мукофот? Бизга пулдан ташқари очко ҳам керак эди"

Ёрқин Назаров мураббийлигидаги "Андижон" жамоаси Суперлиганинг 6-тур қолдирилган ўйинида Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди.

Биз эса мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг дарвозабони Низомиддин Зиёвутдиновга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Пахтакор" билан ўйинда "Андижон"нинг режалари иш берди десак тўғри бўладими? Умуман ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Нафақат "Пахтакор", балки аввалги учрашувда "Насаф"га қарши ҳам яхши ўйин ўтказган эдик. Жамоа Ёрқин ака Назаровни бошқарувига ўтгач услубимиз ҳам ўзгарди. Мавсум бошида асосий таркибга кира олмаётган футболчиларга ишонч билдирилмоқда. Барча ўзига берилган имкониятдан максимал даражада фойдаланишга интилмоқда. Бевосита ўйин ҳақида тўхталсам, чемпион жамоага қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Бироқ бизда ортга йўл йўқ эди. Кўп очколарни бой бердик. Ҳар бир баҳсда ижобий натижа илинжида ўйнамоқдамиз. Биринчи бўлимда кўпроқ ҳимояга эътибор қаратдик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг бизда бошқа йўл қолмаганди. Ҳужумларни кўпайтирдик, вазиятлар яратдик. Жамоадошларимга ажойиб ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир ўйинда шундай катта иштиёқ билан тўп тепсак ғалабани қўлга кирита оламиз. 

- Сўнгги дақиқаларда жамоа бор кучи билан олдинга ўтди. Билишимизга қараганда мукофот пули икки ҳисса оширилган экан. Бу ҳам катта мотивация бердими?

- Ҳа, шундай бўлгани рост. Лекин бизга пулдан ташқари очко ҳам керак эди. 

- Терма жамоа йиғинлари сабаб юзага келган танаффусда Ёрқин Назаров нимани ўзгартира олди?

- Мавсум бошида жисмоний ҳолатимиз устида ишламаганимиз кўриниб қолди. Танаффусда мураббийлар кўпроқ шунга урғу беришди. Эътибор бераётган бўлсангиз жамоамизда сўнгги дақиқаларда чарчоқ аломатлари сезилмаяпти. 

- Иккинчи даврада таркиб кучайтирилиши билан натижалар ҳам ўзгариши мумкинми?

- Ҳа, трансферлар ойнаси вақтида янги футболчилар жалб қилинади. Ҳар бир чизиқда рақобат бор жойда ўсиш ҳам бўлади. 

- Орада маълум вақт жамоани тарк этдингиз. Лекин дарвозабонлар билан боғлиқ муаммолар кузатилгач қайтдингиз. Мана шу жараёнга аниқлик киритиб ўтсангиз...

- Бир муддат жамоани тарк этдим. Бунга сабаб мураббий бўлган. Натижага бош мураббий жавоб беради. Бизда эса акси кузатилди. Муваффақиятсизликларда фақат мени сабаб қилиб кўрсатишди. Кейин эса айб фақат футболчиларда эмаслигини тушуниб етишди. Биз бир жамоамиз. Мағлубият ҳам, ғалаба ҳам жамоаники. Кўриб турганингиздек мураббий ўзгаргач ўйинимизда ҳам ижобий томонга ўзгариш кўзга ташланмоқда. Ҳар бир ўйиндан кейин қайсидир футболчини айбдор қилиш футболчига яхши ўйнаши учун катта таъсир қилади. Футбол эса хатоларсиз бўлмайди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика