Latest news

20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  67 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  1 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  13 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  18 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  72

Нега Исломбек Исмоилов "Қизилқум" билан ўйиндан кейин матбуот анжуманига келмади? Илҳом Зайлобиддинов жавоб берди News

Нега Исломбек Исмоилов "Қизилқум" билан ўйиндан кейин матбуот анжуманига келмади? Илҳом Зайлобиддинов жавоб берди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Турон" - "Қизилқум" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Илҳом Зайлобиддинов ўз фикрларини билдирди.





"Қизилқум"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун иштиёқимиз катта эди, йигитлар майдонга фақат ғалабани ўйлаб тушишганди. Анча қийинчиликлар бўлди, биринчи таймда жуда яхши ўйнадик, 65-дақиқалардан кейин футболчиларимиз чарчаб қолишди. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда яхшироқ ўйнади. Мухлисларимизга раҳмат айтаман, бизни ажойиб тарзда қўллаб туришди. Раҳбариятимизга шундай шароитлар яратиб беришгани учун миннатдорчиик билдирамиз. Бугун ғалаба қозонамиз деб яхши ниятда тушгандик, афсус...мухлислардан узр сўраймиз.

Қийин ўйин бўлди. "Турон" футболчиларига ҳам раҳмат, улар меҳнат қилишди, омад рақибга кулиб боқди", - дейди Илҳом Зайлобиддинов.

- Исломбек Исмоилов "Турон" ютқазгани учун матбуот анжуманига келмадими ёки бошқа сабаб борми?

- Вазиятни кўриб турибсизку, албатта мағлубият қаттиқ таъсир қилди. Ҳозир унинг ҳолатини тушуниб турибман. Матбуот анжуманида қатнашиши қийин.

- Аслида "Турон"га тегишли бўлган Дониёр Исмоиловни ёзда қайтариш нияти борми?

- Буни вақт кўрсатади. Ҳозирча ким келади, ким кетади ўйлаганимиз йўқ. Фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Кубокда ютдик, аммо Суперлигада юта олмаяпмиз. Яхши ният билан тушаяпмиз, аммо ғалаба йўқ. Ҳамма нарса бўлмоқда, аммо охирида кўрдингиз нималар бўлди. Футболда кўп нарса омадга ҳам боғлиқ экан.

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика