Latest news

03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   0 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  0 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  1 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  5 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1

Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди" News

Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 19-турида "Бухоро" билан беллашди (2:1).

 Учрашувдан сўнг "қалдирғочлар" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрларини билдирди. 

"Ўйин ўзига яраша босим остида ўтди дея оламан. Йигитлар олдиларига қўйилган вазифани уддалай олишди, чунки охирги учрашув омадсиз якунланганди. Улар ғалабага муносиб эдилар. Илк дақиқадан охирги сониягача курашдан тўхташмади. Ғалаба билан клубдаги барчани табриклайман. Умид қиламанки, биз шундай ишлашда ва олдинга интилишда давом этамиз",- дейди Илёс Зейтуллаев.

- Матия Кривокапич асосий таркибда майдонга тушди ва гол+пас қайд этди. Унинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- У ёш ва иқтидорли, потенциали бор футболчи. Биз ҳужумчи қидираётганимизда шундай типдагисини танлашга уриндик. Ёш, тўп билан, техник томондан яхши ҳаракат қила олади. У ўз маҳоратини, нималарга қодирлигини кўрсатди. Агарда шундай ишлашда давом этса хурсанд бўламиз. 

- "Бухоро" гол урганидан сўнг "Бунёдкор" футболчилари бир неча дақиқага "ўчиб" қолгандек бўлди. Бунинг натижаси ўлароқ "Бухоро" футболчилари иккинчи голни уриб кетиши мумкин эди. Сизни бу вазиятга фикрингиз?

- Бу футболда бўладиган ҳолат, шунинг учун ҳам футбол қизиқарли спорт тури. Уларга 1:1 қилган вақтида руҳан осон эмасди. Буни яхши тушунаман, чунки ўтган йили биз "Бухоро" турган ўринларда эдик. Жон сақлаш йўлида курашиш осон бўлмаслиги аниқ, чунки Суперлигада оддий ўйинлар йўқ. Ҳамма жамоалар бир-бири билан курашяпти. Ўзбек футболи бундан ўсишга эришмоқда.


Rating: +1   

Comments

+2   
18 aug 10:45:52
Aziz4700
Хакам ёрдам берди десанг тўғри бўларди, 100 %лик пеналтини бермади
+1   
18 aug 11:00:17
Аббосхужа
Илёсбой сени жамоанг (Бунёдкор) кеча умуман ғалабага муносиб эмасди. Тан олгин, бунёдкорчилар ҳатто вақт чўзиш ҳолатигача боришдку. Аксинча Бухоро дуранг ўйнади, уддаласа ғалабани ҳам илиб кетиши мумкин эди. Шу ерда хам Бухорога нисбатан адолатсизлик бўлибди. Бугун youtubeдан такрор ва такрор кўрдим, Бухоро ўйинчиси елкама елка сал туртиб қўйган холос. Ҳолбуки агар унинг ўрнида Абдуқодир бўлганида 3-4 метр жойга учириб юборарди. Шу ҳолат учун ҳакам жарима белгилаб умуман нотўғри иш қилди. Айтиш мумкин битта ҳолатда судья хато қилибтида деб, лекин шу бир хато билан 90 + дақиқалар қилинган меҳнатни бир пул қилиб юборди.
+1   
18 aug 10:55:11
Усмонбек
Кечирасизу,жаноб Зейтулаев хечам бунедкор бухоро бн уйинда хакли эмасди галабага у уйини бн бухоро сал колди мазаларини кочириб куйишига сизди термага тренер килиш керак деб мухлислар каментда езиди деганига хаволаниб кетган булсангиз кейинги турда навоида адабизи ейишиз мумкун худи термизда шапалок егандай суперлига клубами анча усибти олдиндан тахмин деярли узини окламаябти олдин борганиг бн 2-1 булатда деган гап аник эди
   
18 aug 15:01:21
КАМАЛИДДИНОВИЧ
Reply to comment by Aziz4700
Хакам ёрдам берди десанг тўғри бўларди, 100 %лик пеналтини бермади
Qanaqa penalti vaziyatni yahshilab korib chiqin chiziqdan tashqarida bogan u vaziyat
   
18 aug 15:01:09
КАМАЛИДДИНОВИЧ
Reply to comment by Aziz4700
Хакам ёрдам берди десанг тўғри бўларди, 100 %лик пеналтини бермади
Qanaqa penalti vaziyatni yahshilab korib chiqin chiziqdan tashqarida bogan u vaziyat
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика