Latest news

21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  1 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  4 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  2

"Навбаҳор"да иккинчи даврада нима учун ўйнамаганимни ўзим ҳам билмайман. "Нефтчи" билан ҳам медалларга ҳаракат қиламиз" — Нурилло Тўхтасинов News

"Навбаҳор"да иккинчи даврада нима учун ўйнамаганимни ўзим ҳам билмайман. "Нефтчи" билан ҳам медалларга ҳаракат қиламиз" — Нурилло Тўхтасинов

"Нефтчи" трансферлар ойнаси очилмасданоқ ҳаракатни ҳаммадан аввал бошлади. Клуб 20 нобярь куни ярим ҳимоячи Нурилло Тўхтасинов билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

. Ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказган футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади. Узоқдан уриладиган чиройли голлар муаллифи Наманганда "йўқолиб" қолди. Нурилло Тўхтасинов бугундан "Нефтчи" машғулотларида астойдил меҳнат қилмоқда. Машғулотлар якунига етгач унинг фикрларини тингладик. 


"Лутфулла Тўраев "Нефтчи"да қолади" - "Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж+Виталий Левченко билан интервью


- Ўтган мавсумдан қандай хулосалар олдингиз? Чунки "Бунёдкор"дан ажойиб спорт формасида кетиб "Навбаҳор"да ўз даражангизни тушириб юбордингиз...

- Ҳар бир футболчи ўйнашни истайди. "Навбаҳор"да яхши мавсум ўтказдим, дея олмайман. Тўғри медалларга эга чиқдик. Аммо ўзимда ўйин амалиёти кам бўлди. Ҳаёт давом этади. Эндиликда янада яхши ишлаб олдингидек голлар уришга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, "Нефтчи"да ўзимни кўрсата оламан. 

-  Нурилло Тўхтасинов Наманганда рақобатда ютқаздими ёки бошқа сабаблар борми? Чунки позициянгизда кучли футболчилар кўп эди. Ташқаридан қараганда шундай таассурот қолдирди...

- Рақобатдан ҳеч қачон қўрқмаганман. Рақобат бўлсагина футболчи ўсади. Жамоа олдинга силжийди. "Навбаҳор"га кучли футболчилар келди. Иккинчи даврада нима учун ўйнамаганимни ўзим ҳам очиғи билмайман. Машғулотларда астойдил тер тўкдим. Ўтган мавсум ортда қолди. Эндиликда янги марра сари интиламиз. 

- Хорижга кетишингиз кутилганди. Ўша паллада статистикангиз, ўйинларингиз айни юқори паллага чиқиб бўлганди. Ўзбекистон чемпионатида бир жойда қотиб қолишдан қўрқмайсизми?

- Албатта, хориждан таклифлар келиб тушди. Аммо бу пайтда "Навбаҳор" яхши чорлов билан чиқди. Футболда олдиндан бирор нарсани айта олмайсиз. Эртага нима бўлишини билмайсиз. Худо хоҳласа ўз ўйинларим билан мухлисларни хурсанд қилишга интиламан. 

- Виталий Левченко билан мақсадлар, нима кутаётганини барчасини гаплашиб олдингизми?

- "Нефтчи"да яхши жамоа шаклланган. Янги мавсумда мақсадларимиз улкан. Биринчи навбатда ҳар бир учрашувда ишқибозларни хурсанд қиладиган натижа қайд этишимиз зарур. Виталий Григорьевич билан гаплашиб олдик. Жамоага мослашиб олиш бироз вақт керак. Вақт ўтгани сари бари изига тушиб бораверади. 

- Фаолиятингиз давомида биргина олтин медаль етишмаяпти...

- "Нефтчи" билан медаллар учун курашамиз. Мавсум охирида қилган ишларимиз самараси кўринади. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика