Latest news

22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  1 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0

Моуринью: "Ўшанда Гвардиолага: "Байрам қилма, ҳали ўйин тугамади", дегандим" News

Моуринью: "Ўшанда Гвардиолага: "Байрам қилма, ҳали ўйин тугамади", дегандим"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью 2009/10 йилги мавсум ЕЧЛ ярим финалида Пеп Гвардиола билан бўлган диалогни ёдга олди.

Ярим финалнинг иккинчи ўйинида Моуриньюнинг "Интер"и ярим ҳимоячиси Тиаго Мотта биринчи бўлимда рақиби Сержи Бускетсга қарши қўполлиги учун қизил карточка олганди.

"Бускетс йиқилган пайтида Мотта четлатилган жойдан ҳисобласак, мен ўзимиз ва "Барселона" захира ўриндиғи ўртасида эдим.

Кўз қирим билан "Барселона"дагилар учрашувда ғалаба қилгандек нишонлашаётганини сездим. Гвардиола Златан Ибрагимовични олдига чақириб, тактика ҳақида гапираётганди - яъни, 11га 10 тактикаси.

Гвардиолага шунчаки: "Байрам қилма, ўйин ҳали тугамади", деб айтганман холос.

Бу ҳаётимдаги энг ажойиб ғалабалардан бири эди. Биз 0:1 ҳисобида ютқазмадик, 3:1 ҳисобида ғалабага эришдик. Оддий қилиб айтганда қийин вазиятдан чиқиб кета олгандик", - деди Моуринью.

Иккинчи ўйинда "Интер" 0:1 ҳисобида ютқазди, бироқ икки ўйин натижасига кўра жамоа финалга йўлланма олди ва якунда чемпионликни қўлга киритди.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика