Морено: "Барселона" Неймарни ортга қайтаришни хоҳламоқда"
08 may 2020 18:47
News
Морено: "Барселона" Неймарни ортга қайтаришни хоҳламоқда"
"Монако" бош мураббийи Роберт Морено ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг Каталонияга қайтиши ҳақида гапирди.
Испаниялик мутахассиснинг сўзларига кўра, "кўк-анорранглилар" сафида энг яхши ижрочилар, жумладан Неймар ҳам ўйнаши керак.
"Барселона"ни ўрнида бўлганимда, Неймарни қайтарган бўлардим. Бундан ташқари, "Барса"да дунёнинг энг кучли футболчилари, жумладан Неймар ҳам ўйнаши керак. Бу фарқни юзага келтира оладиган футболчидир.
Бундан ташқари, у жамоадошларини ҳам ўйнашга мажбур эта олади. Мен аниқ биламанки, "Барселона" Неймарни қайтаришни хоҳламоқда", - дейди Морено.
Сўнгги пайтларда бразилиялик футболчининг "Барселона"га қайтиши борасидаги хабарлар кўпайиб кетди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments