Latest news

23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  0 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  0 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  1 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  5 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  6

Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради" News

Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"

Про-лиганинг 12-тури доирасидаги "ФарДУ" – "Локомотив" (0:2) баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Мирко Йеличич матбуот анжуманида қатнашди.

"Кутилганидек, қийин ўйин бўлди. Майдон биз учун қайсидир маънода янги эди. "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради.  Иккинчи таймда сал қийналдик. Йигитлар кейинроқ ўзларига келишди. Умуман олганда, футболчилардан кўнглим тўлди. Энг муҳими, 3 очкони қўлга киритиш эди", – деди Еличич. 

- Нима учун Леван Арвеладзени захирада қолдирилганди?

- Ротацияга қўл уриб, бошқа футболчиларга ҳам имкон беришни истагандик. 

- Бугун ёш футболчи Аброр Алиев бошланғич таркибда майдонга тушди. Унинг ўйинларига қандай баҳо берасиз?

- У яхши сифатларга эга. Айрим жиҳатларини кучайтириши керак, секин-аста ўсиб боради. 

- "ФарДУ" янги стадионда илк бор ҳаракат қилди. Майдон ҳақида нима дея оласиз?

- Стадион – шинам. Чим яхши ҳолатда, фақат ер бироз нотекисроқ экан. Буни футболчилар яхшироқ ҳис этади.  

- Ўйин охирида жамоа тўпурари Акаки Шулая жароҳат олгандек туюлди. У ўзини ўзгартиришни сўради. Унинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берсангиз...

- Яхши ҳолатда. У ўзини бироз ноқулай ҳис этди, шунинг учун алмаштиришга қарор қилдик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика