Latest news

17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  2 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  32 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  18 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  6 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2

Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда News

Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Юнайтед" қанот ҳимоячиси Диогу Далотни сафига қўшиб олмоқчи.

"TEAMtalk" хабарига кўра, португалиялик футболчининг эҳтимолий трансфери 2026 йил учун кўриб чиқилмоқда.

Манба маълумотларига қараганда, "қизил иблислар" раҳбарияти 26 ёшли футболчини сотиш вариантини истисно этмаяпти. 

"Қаймоқранглилар" Далотнинг универсаллигини юқори баҳоламоқда — у ҳимоянинг ҳам ўнг, ҳам чап қанотида бирдек самарали ҳаракат қила олади, бу эса уни таркибни кучайтириш учун жозибали номзодга айлантиради.

Шу билан бирга, "Реал"ни трансфер бозорида рақобат кутиб турибди. Ҳимоячига Мюнхеннинг "Бавария"си ҳамда Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда ва футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.

Диогу Далот жорий мавсум барча мусобақаларда 14 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.

Rating: +1   

Comments

   
15 dec 14:13:14
mirabzal
реал бошка яхши химоячи кидириш кере
   
15 dec 12:54:57
REAL MADRID
Кечами ё индин куни чиқарувдиларингку шу хабарни. Эртага яна бошқача номлаб, яна чиқаринглар шуни.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика