Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"
09 feb 12:22
News
Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"
"Тиббий ёрдам кўрсатиш учун майдонга чиққан жамоа шифокори Абдуқодирда бош мия чайқалиши ташхисини қўйди ва уни заҳирага олиш зарур, деган тўғри қарорга келди.

Футболчи шижоатини кўрган бош мураббий уни қўллашга уриниб кўрди. Аммо жамоа шифокори эҳтиросга берилмади ва ўз қарорида турди. Шифокорнинг бу профессионал ҳаракатидан энг катта фойда Абдуқодирга бўлди.
Чунки бош миянинг енгил даражадаги чайқалиши ҳам жисмоний зўриқиш туфайли жиддий оқибатларга пойдевор бўлиши мумкинлиги, шунингдек, ён-атрофдагиларга безарар кўринувчи бу ҳолат футболчининг майдонда жиддий хатоликларини ва турли жароҳатлар олиш эҳтимолини карраларга ошириши борасидаги илмий асосларни профессионал шифокордан бўлак кимса билмайди ва ўйлаб ҳам кўрмайди.
Хуллас, жамоа шифокорига "respect"!", – дея ёзди тажрибали шифокор Аброр Пирриев.
Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments