Latest news

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  10 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  35 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   26 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  365 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Мадрид дербисидан олдин пайдо бўлган саволлар News

Мадрид дербисидан олдин пайдо бўлган саволлар

Бугун тунда миллионлаб мухлислар эътибори Мадрид шаҳридаги беллашувга қаратилади.

1. "Севилья" билан ўйин "Реал"га қандай таъсир қилади?

Жамоа дастлабки дақиқалардан ҳужумга отиладими ёки "ёпилиб олиб", эҳтиёткорлик қиладими. Лопетеги "Севилья" билан ўйинга қадар асосий урғуни тўпга эгалик қилиш ва паслар сонига қаратаётганди. Лекин "Атлетико"га қарши ҳам мураббий яна ўша тактикани танлармикин?

2. Симеоне вазиятдан фойдаланиб "Бернабеу"да "биринчи рақам" бўлиб ўйнармикин?

Сўнгги дербилар "Атлетико" мураббийи асосан марказда кураш ва кескин ҳужумлардан фойдаланаётганди. Лекин балки Чоло ўзининг энг яхши спорт формасида бўлмаган "Реал"ни буткул "мазасини қочиришга" уриниб кўрар?


3. Асосий таркибни танлашда мураббийларни охиригича ўйлантирадиган позициялар

Бу ерда муаммолар "Реал"да кўпроқдек. Жароҳатидан фориғ бўлган Дани Карвахаль таркибга қайтади ва ўнг қанотда ўз жойини эгаллайди. Начо катта эҳтимол билан ўтган учрашувда жароҳат олган Марселони йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилади. Аппендицит сабаб Иско жамоласига ёрдам бера олмаслигини инобатга олсак, марказда кимлар ҳаракат қилиши борасидаги саволларга ўрин қолмаяпти чоғи. Лопетеги учун асосий бош оғриғи дербида дарвозани кимга ишониб топшириш: Куртуа ёки Навас?


4. Экспериментлар ва кутилмаган қарорлар бўлармикин?

Ҳам турнир жадвалига, ҳам жамоанинг руҳий ҳолатига катта таъсир ўтказувчи учрашув олдидан ҳар икки мураббий таваккалчиликка қўл урмаса керак. Назаримизда, ҳар икки мутахассис ҳам синалган таркиб, футболчиларни майдонга туширади. Принципиал рақиб билан ўйинлигидан ташқари, унчалик омадли бўлмаган стартдан сўнг, Ла Лигага белгиланган вазифани бажариш янада қийинлашишишини ҳамма тушуниб турибди. 


Омонжон Тўхтамирзаев таржима қилди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика