Latest news

05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  36 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   30 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  372 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  25 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  54 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1

"Ливерпуль" АПЛда футболчиларига дам бера олмайди" — Эрнесто Вальверде иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) News

"Ливерпуль" АПЛда футболчиларига дам бера олмайди" — Эрнесто Вальверде иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

"Барселона" устози Эрнесто Вальверде ЕЧЛ ярим финал босқичидаги рақиби "Ливерпуль" билан бўладиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.

"Ливерпуль" АПЛ чемпионлиги учун "Манчестер Сити" билан жиддий рақобат юзага келтирган. Бу буюк ҳужумчиларга эга қудратли жамоа эканлигини биламиз. Мерсисайдликлар юқори даражадаги босим уюштириш ва тезликка эга.

Клопп "Боруссия Дортмунд"даги ишини бу ерда ҳам давом эттирмоқда. Жорий мавсум "Ливерпуль" АПЛда фақат 1 марта мағлуб бўлди. Бу уларнинг кучи, салоҳиятини ифодалайди. 

Иккала учрашувни ҳам яхши ўтказиш керак. "Ливерпуль"га қарши 5 дақиқа етарли даражада яхши ўйин намойиш этилмаса, улар бизни ўз жарима майдончамизга қамаб қўя олишади. 

Месси ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ортда қолаётган ойда Леога бошқаларга нисбатан кўпроқ дам олиши учун имконият бердик. 

"Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнаган ҳафтада 3 та баҳсда майдонга тушдик. Энди "Ливерпуль" билан учрашяпмиз. Бу ўта меҳнаткаш жамоа ва биз ушбу учрашувга тайёрмиз.

Мухлисларимиз "Камп Ноу"да сўнгги ўйинларда ҳал қилувчи рольни ўйнашди. 90 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрган учрашувлар бўлди. Биз уларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтожмиз ва рақиб буни яхши тушуниб турибди.

Ўйлашимча, Клопп "Камп Ноу" футбол уйи эмас, дея айтган гапи орқали ортиқча драма кутилмаслигини таъкидламоқчи бўлган. Бу майдонда 22 футболчи ўйнайдиган оддий футбол ва биз майдонга тушишга тайёрмиз.

Маҳаллий чемпионатдаги ғолиблик, формани яхши ушлаб туришга ёрдам беради. ЕЧЛ ўйинлари орасида ҳар доим ички чемпионат ўйини ҳам бўлади. Чемпион бўлганимиздан хурсандмиз, "Ливерпуль" эса ўз футболчиларига дам олиш имкониятини яратиб бера олмайди. Шунга қарамасдан, бу Европа чемпионлар лигаси ярим финали ва бунда чарчоқ роль ўйнамайди", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Вальверде. 

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Ливерпуль" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 23:55да бошланади. 

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика