Latest news

02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   9 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  277 01:40ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер" (онлайн ҳисоб)  9 01:40ЕЧЛ. "Челси" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  31 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  6 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  2 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Леонардо Жардим: "Бир кун келиб миллий терма жамоада ишлашни хоҳлайман. Бу Осиё жамоаси бўлиши мумкин" News

Леонардо Жардим: "Бир кун келиб миллий терма жамоада ишлашни хоҳлайман. Бу Осиё жамоаси бўлиши мумкин"

Бугун “Пахтакор” – “Ал-Айн” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Championat.Asia мухбири Николай Егоричев меҳмонлар бош мураббийи Леонарду Жардимга савол билан юзланди.

“Сиз бир неча йил давомида араб мамлакатлари клубларида ишлагансиз. Бу вақт ичида сизга Европа клубларидан қизиқиш бўлганми? У ерда яхши натижаларга эришгансиз".

“Ал-Айн” вакиллари бу саволнинг “Пахтакор”га қарши ўйинга бевосита алоқаси йўқлигини изоҳлаб, Жардимга жавоб беришга имкон беришмади. Бироқ матбуот анжуманидан сўнг, очиқ машғулотдан олдин Леонардо барибир жавоб беришга қарор қилди.

- “Монако”да ишлаганимда топ-клублардан таклиф кутгандим, лекин ўшанда менга ҳеч ким қизиқиш билдирмаганди. Мен чинакам топ жамоаларни кутгандим. Аммо мен билан қизиққан клубларнинг ҳаммаси ҳам ўз олдиларига етарлича юқори мақсадлар қўйишмаган. Мен чемпионлик учун курашишни, Чемпионлар лигасини ютишни хоҳлардим. Якунда мен ғалаба қозондим, лекин Осиёда - "Ал-Ҳилол" билан.

Менга араб мамлакатларида яшаш ёқади (Жардим “Ал-Ҳилол”, “Шабаб Ал-Аҳли” ва “Ар-Райян”да ишлаган – “Championat.Asia”). Ҳаёт учун керак бўлган ҳамма нарса бор, футбол даражаси яхши. Оиламга ҳам қулай. Бундан ташқари, биз турли жойларда яшашни ва турли маданиятларни ўзлаштиришни яхши кўрамиз.

Охирги пайтларда ҳеч қайси жиддий клуб менга қизиқиш билдирмаяпти. Умуман олганда, мен қачондир терма жамоада ишлашни хоҳлайман. Эҳтимол, Осиёда. Асосийси, яхши ва юқори мақсадли жамоа бўлгани.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика