Latest news

20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  64 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  1 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  12 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  18 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  72

Лапорт испан фуқаролигини олди. У терма жамоа либосида Евро-2020да ўйнаши мумкин News

Лапорт испан фуқаролигини олди. У терма жамоа либосида Евро-2020да ўйнаши мумкин

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Лапорт расман Испания терма жамоасида тўп тепиш имконини олди.

26 ёшли футболчининг фуқароликка қабул қилиниши Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган. Бугун эълон қилинган ҳужжатга кўра, у испан фуқаролигини олган.

Футболчи Францияда туғилган, аммо басклар қонига эга. У профессионал фаолиятини Бильбаонинг "Атлетик" (бу клубда фақат баскларгина ўйнай олади) клубида бошлаган, "Ман Сити" 2018 йилнинг январида уни 57 миллион фунт эвазига харид қилган.

Лапорт Франция терма жамоасида умуман ҳаракат қилмаган, аммо ёшлар ва ўсмирлар миллий жамоаларида иштирок этган. Шунга қарамасдан, ФИФА унга футбол фуқаролигини ўзгартиришга рухсат берди.

Бир неча ҳафта олдин Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике мамлакат футбол Федерациясига Лапортни маҳаллийлаштириш имконини ўрганиш бўйича мурожаат қилди.

Футболчи жорий мавсум "Манчестер Сити" либосида барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика