Latest news

14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  2 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  1 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  3 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5

ЛаЛига. Грандларнинг омадсизлиги давом этадими? (превью) News

ЛаЛига. Грандларнинг омадсизлиги давом этадими? (превью)

Айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида "Алавес" етакчилик қилмоқда.

Витория Гастейс жамоаси кеча "Сельта"ни мағлуб этиб, чемпионатда биринчи ўринга чиқиб олди. ЛаЛига грандлари "Реал" ҳамда "Барселона" эса кетма-кет омадсизликларга учраб, чемпионат чўққисини бой беришди. Каталония клуби 9-тур доирасида "Камп Ноу" стадионида "Севилья"ни қабул қилади. Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган марказий баҳслар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


23:45. "Барселона" - "Севилья"

Чемпионлар лигасини ҳисобга олмасак, "Барселона"нинг ЛаЛигадаги ишлари ҳароб. Каталония клуби Испания чемпионати ўтказган сўнгги 4та учрашувнинг 3тасида дуранг қайд этди, 1та баҳс мағлубият билан якунланди. Кўк-анорранглиларнинг ҳужум чизиғида деярли муаммо йўқ, аммо ҳимоя чизиғи бугунги кунда жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг энг катта бош оғриғи. Ҳимоя марказида ўйнайдиган футболчиларнинг сўнгги учрашувда йўл қўйган хатолари туфайли клуб қимматли очколардан айрилди. Жамоа етакчиларидан бири Херард Пикенинг ўйини кўпчиликда шубҳа уйғотмоқда. Клуб раҳбарияти эса Вальвердега Ла Масия тарбияланувчиларидан фойдаланишни илтимос қилди. "Барселона"га келганидан бери академиянинг бор-йўғи 2 нафар футболчисига имкон берган Вальверде "Севилья"га қарши баҳс қайдномасига "Барселона B" ҳимоячиси Чуми Брандарисни киритди. "Севилья" кўк-анорранглилар ҳужумчиси Лионель Мессининг ЛаЛигадаги "севимли" клуби ҳисобланади. Форвард ушбу клубга қарши ўтказган 34та учрашувда 31та гол урган.

"Севилья" жорий мавсумни жуда омадли бошлади. Клуб ўзининг сўнгги 6та учрашувида 20та гол уришга муваффақ бўлди. Жамоанинг ЛаЛига доирасидаги сўнгги мағлубияти 2 сентябрь куни "Бетис"га қарши баҳсда бўлган. Ўша ўйин "Севилья"нинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган. Ажойиб формага кириб олган клуб ўз майдонида "Реал"нинг йирик ҳисобда (3:0) таслим эта олди. Каталония клубининг ҳимоядаги муаммоларини ҳисобга олсак, қизил-оқлар бугун бўладиган учрашувда дуранг қайд этиши ёки ғалабани қўлга киритиши мумкин. Жамоа ҳужумчилари Андре Силва ва Виссам бен Йеддер тўпурарлар пойгасида етакчилардан ҳисобланишади. 


ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

"Барселона": Тер Штеген, Серхи Роберто, Пике, Лангле, Альба, Ракитич, Бускетс, Артур, Коутиньо, Суарес, Месси.

"Севилья": Вацлик, Гомес, Кьяер, Каррицо, Арана, Васкес, Банега, Навас, Сарабия, бен Йеддер, Силва.


21:30. "Вильярреал" - "Атлетико"

"Вильярреал"ни жорий мавсум омадсизларидан бири десак адашмаймиз. "Сариқ сувост кемаси"нинг ЛаЛига ва Европа лигасидаги ишлари юришмаяпти. Жамоа Испания чемпионатининг 8та турида бор-йўғи 6та гол урди. Улар турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб туришибди. "Вильярреал" Европа лигасининг 2та ўйинида ҳам дуранг қайд этди. Жамоа "Уфа"ни бир амаллаб мағлуб этган "Рейнжерс"ни таслим қила олмади (2:2). Клуб ўйинида инқироз кузатилмоқда.

Мавсумнинг илк ўйинларида мухлислар ишончини оқлай олмаган "Атлетико" ҳозир ажойиб формада. "Матрасчилар" посбони Ян Облак сўнгги 5та ўйиннинг 4тасида дарвозасини "қуруқ" сақлади. Диего Симеоне жамоаси учун ҳозирги "Вильярреал" муаммо бўлмаслиги керак. Тўғри, жамоа голлари сони кам, аммо "матрасчилар" услуби шундай, ахир 1та гол уриб ғалаба қозонсангиз ҳам ўша 3 очкони оласиз.


ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

"Виляьрреал": Асенхо, Коста, Руис, Гонсалес, Гаспар, Мори, Тригерос, Касорла, Форналс, Лаюн, Морено.

"Атлетико": Облак, Луис, Годин, Эрнандес, Хуанфран, Лемар, Коке, Родриго, Сауль, Гризманн, Калинич.



9-тур ўйинлари


ЛаЛига тўпурарлари

1. Кристиан Стуани ("Жирона") - 8та гол

2. Андре Сильва ("Севилья") - 7

3. Лионель Месси ("Барселона") - 6

4. Яго Аспас ("Сельта") - 5

5. Виссам Бен Йеддер ("Севилья") - 5


ЛаЛига ассистентлри

1. Хесус Навас ("Севилья") - 4та

2. Пабло Сарабия ("Севилья") - 4

3. Макси Гомес ("Сельта") - 4

4. Жони ("Алавес") - 4

5. Лионель Месси ("Барселона") - 4


Турнир жадвали

* "Алавес" ва "Сельта" 9-тур учрашувини ўтказиб бўлган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика