Англия Суперкубоги. "Кристал Пэлас" — "Ливерпуль" 1:2 (матнли трансляция)
10 aug 20:00
News


Англия Суперкубоги. "Кристал Пэлас" — "Ливерпуль" 1:2 (матнли трансляция)
Кристал Пэлас - Ливерпуль 1:2 LIVE
Голлар: Уго Экитике (40, 0:1), Матета (17-пен, 1:1), Фримпонг (21, 1:2).
Кристал Пэлас: Хендерсон, Гехи, Лакруа, Ричардс, Эзе, Сарр, Митчелл, Муньос, Уортон, Камада (Хьюз, 29), Матета.
Захирадагилар: Бенитес, Клайн, Соса, Кардинес, Девенни, Эссе, Лерма, Эдуар.
Ливерпуль: Алиссон, Керкез, ван Дейк, Конате, Фримпонг, Собослаи, Джонс, Виртц, Гакпо, Салах, Экитике.
Захирадагилар: Мамардашвили, Робертсон, Эллиотт, Эндо, Мак Аллистер, Ньони, Нгумоха, Кьеза, Доук.
Огоҳлантириш: Конате (43), Виртц (45).
56. Гакпонинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
54. УХХХХХ! Эзе рақиб дарвозаси яқинига келганида ҳимоячилар томонидан тўхтатилди. Эберече пенальти сўради, бироқ ҳакам бу вазиятга пенальти берилмаслигини айтди.
46. ИЯ! Экитике иккинчи бўлимда ҳам тезкор гол уриши мумкин эди. 3 метрдан дарвозанинг ёнида бўла туриб, аниқ зарба йўллай олмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Танаффус! Ниҳоят биринчи бўлим якунланди.
45+5. Фримпонгнинг зарбаси анчагина юқоридан кетди.
45+4. Муньоснинг бошига теккан тўп Матетага борди. У рақиб жарима майдончасига етмасдан беўхшов зарба йўллади. Тўп майдондан чиқиб кетди, офсайд байроғи кўтарилди. Бироқ гол бўлганида гол ҳисобланарди, чунки офсайд бўлмаганди.
45+2. УХХХХХ!! Муньоснинг қанотдан узатган тўпини Сарр бўш қолган дарвозага кирита олмади. Аниқроғи у тўпга ета олмасди.
45+1. Флориан Виртц ҳам огоҳлантирилди.
Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди. Зерикарли ўтган бўлимни яна 7 дақиқа томоша қилиш ҳам қийин бўлмоқда.
43. Баҳсдаги илк сариқ карточка Конатега кўрсатилди.
41. "Ливерпуль" ҳужумга ўтди. Виртцни рақиб ҳимоячиси тўхтатди.
36. "Кристал Пэлас" анчадан бери зарба бермай қўйганди. Қанотдан узатилган тўпни Хьюз дарвоза томон йўллади. Кучли зарба қарғани уриб туширай деди.
34. "Пэлас" ҳужумга ўтди. Лекин Матета сўнгги пасда адашди. Ван Дейк тўпни осонлик билан эгаллаб олди.
31. Ўйин темпи жуда паст.
29. Камада алмаштирилди. Унинг ўрнини Хьюз эгаллади.
28. Даичи Камада жароҳат олди. У алмаштириладиганга ўхшамоқда.
21. ГООООООООЛЛЛ!! ФРИМПОНГДАН СУПЕР ГОЛ! Ҳисоб тезда ўзгарди. "Ливерпуль" хатто таблода дуранг кўп туришини ҳам истамаяпти. 18. Тўғрисини айтганда, ҳатто "Кристал Пэлас"нинг гол ҳам ура олмаслиги тахмин қилинганди. Бироқ "Пэлас" ўйинни яхши давом эттирмоқда.
17. ГОООООООЛЛЛЛЛ!! МА-ТЕ-ТА!!! Жан-Филипп пенальтидан унумли фойдаланди!
15. УХХХХ!! СЮРПРИЗ! "Кристал Пэлас" пенальти тепади. Виржил жарима майдончаси ичида Саррни йиқитди.
14. ЗАРБАААААААА!!! УХХХХХ! Гакпонинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Хендерсон қайтарди. Ҳа, офсайд бор экан. Лекин сейв де факто)
13. "Кристал Пэлас" яна бир бор зарба беришга уриниб кўрди. Лекин бунга эриша олмади. Матета офсайдда қолиб кетди.
12. Номинал мезбонлар бурчак зарбаларига эга бўлишди, бироқ бундан самара чиқмади.
8. "Пэлас" ўйинни дарвозасидан бироз бўлса-да, узоқлаштиришга эришмоқда. Лекин уларнинг ҳужумга ўтиши жуда қийинлашиб кетди.
4. ГОООООООЛЛЛЛ!! УГО Э-КИ-ТИ-КЕ! 80 миллион илк ўйинданоқ ўзини оқлашни бошлади. Чиройли гол кўрдик. Айтганча, Флориан Виртцдан ассист.3. Баҳс "Ливерпуль"нинг ҳудудий устунлиги билан бошланди. Лондонликлар тўпни рақибларига топшириб қўйишган ва ҳимояланишга мажбур бўлишмоқда.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Баҳс режа қилинганидек ўз вақтида старт олмади. Жамоалар Диогу Жота хотирасига бир дақиқа сукут сақлашди.
-Ҳурматли футбол ишқибозлари! Мавсумдаги илк расмий ўйин старт олиш арафасида.
Similar news

Comments