Latest news

00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  2 00:09ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер". Бошланғич таркиблар маълум!  6 00:04ЕЧЛ. "Челси" – ПСЖ. Бошланғич таркиблар аниқ!  2 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  36 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  14 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  2 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2

Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин News

Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин

"Леганес"нинг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Хуан Круз клубдаги можаролардан чарчаб, эндиликда бола парвариши учун таътилга чиқиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.

Бу воқеа замирида ҳам оддий, ҳам бемаъни туюладиган вазият ётади. Баҳордаёқ Круз жамоадан кетмоқчи эканлигини маълум қилганди. "Леганес" Сегундага тушиб қолгач, у ўзини клуб келажагида кўрмайди. Бироқ раҳбарият ўйинчи учун қатъий талаб қўймоқда: шартномада кўрсатилган 10 миллион евродан кам товон пулига рози эмас.

Футболчига қизиқиш билдирганлар оз эмас эди. "Райо Вальекано," "Алавес" ва Португалия клублари 5 миллион евро эвазига ўйинчи ҳуқуқларининг 60 фоизини сотиб олишга тайёр эди. Аммо "Леганес" таклифни қабул қилмади: чунки қолган 40 фоиз ҳуқуқ ҳали ҳам "Бетис"га тегишли, клуб эса молиявий зарар кўришни истамайди.

Бу вақт ичида Круз мавсумолди тайёргарлигини ўтказишдан бош тортди ва янги мавсум учун рўйхатга киритилмади. Ҳозирда у жамоа билан машғулот ўтказаётган бўлса-да, майдонга тушишдан бутунлай воз кечди – фақат тўлиқ трансфер ёки шартнома бекор қилинишини кутмоқда.

Яқин кунларда футболчининг оиласида чақалоқ дунёга келади. Шу муносабат билан Круз расмий равишда ота сифатида бола парвариши таътили учун ариза беришга тайёр. Агар бу воқеа амалга ошса, у Испания профессионал футбол тарихида бола парвариши бўйича таътилга чиққан биринчи эркак бўлади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика