Latest news

21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  0 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  2 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  5 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  45

Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади" News

Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испаниядаги ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда.

Ўсмирларимиз кеча канадалик тенгқурларига қарши майдонга чиқдик ва ўйинда ҳисоб 2:2 қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса вакилларимизнинг қўли баланд келди 6:5. Ушбу беллашувдан сўнг Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Бу ўйин тўлиқ бизнинг назоратимиз остида ўтди. Фақатгина ўйин аввалида ҳимояда 2 та қўпол хатога йўл қўйиб, гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамай шогирдларим ирода кўрсатди ва ҳисобни тенглаштиришди. Пенальтилар сериясида эса омад бизга кулиб боқди. Доим қисқа турнирларда иштирок этганимиз учун пенальтилар серияси доим режамизда бўлади. Машғулотларда футболчилар 11 метрлик нуқтадан зарбаларни олдиндан тайёрлаб боришади. Бу сафар ҳам ўз вазифаларини совуққонлик билан бажаришди. 

Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши ҳолатда. Энг асосий вазифамиз Жаҳон чемпионатига оптимал ҳолатда етиб боришимиз керак. Бунинг учун мураббийлар штаби томонидан маҳсус дастур тузиб чиқилган ва шунга амал қилган ҳолда тайёргарлик кўрмоқдамиз",- дейди Ислом Исмоилов. 


Терма жамоамиз навбатдаги ўйинини 9 сентябрь куни Марокашга қарши ўтказади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика