Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган
10 feb 12:32
News
Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган
АПЛнинг 25-тури доирасида "Энфилд" стадионида "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ўртасида томошабоп баҳс бўлиб ўтди.
Учрашув "шаҳарликлар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, гарчи майдон эгалари 74-дақиқада ҳисобни очган бўлса-да.
"Сити"нинг юлдуз ҳужумчиси, норвегиялик Эрлинг Ҳоланд жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилди. Қайд этиш жоизки, бу Ҳоланднинг АПЛ доирасида "Энфилд"да ўтказган тўртинчи ўйини бўлиб, у мазкур стадионда турнир доирасидаги илк тўпини киритди.
Шу тариқа, норвегиялик тўпурар Англия чемпионатида ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга эришди. У фақатгина "Сандерленд"нинг уй майдони — "Стэдиум оф Лайт"да гол ура олмаган.
Link :
Source : Opta
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments