Latest news

14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  3 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  7 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   5 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  10 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7

Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади News

Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади

Ислом бирдамлик ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 16 октябрь куни пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида Қозоғистон терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Айни пайтда бразилиялик мутахассис Пауло Рикардо Фигейро Силва (Кака) бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкент сари парвозни амалга оширмоқда. Бугун куннинг иккинчи ярмида улар пойтахтимизга етиб келишади. Кечки дастурда эса “Юнусобод” спорт мажмуасида ўйин олди машғулотини ўтказиши белгиланган.

УEФАга ўтгунига қадар ОФК таркибида бўлган қозоғистонликлар Осиё чемпионатларида икки марта иштирок этган ва битта кумуш, битта бронза медалига сазовор бўлган. 2001 йилдан УEФАда ўйнаб келаётган Қозоғистон терма жамоаси тўрт марта жаҳон чемпионати, уч марта қитъа чемпионати финал босқичида иштирок этган. Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижани қўшниларимиз 2021 йилда қайд этишган ва 3-ўрин ўйинда Бразилия терма жамоасига ютқазиб (2:4) қўйган.


Европа чемпионатларидаги энг яхши натижасини эса 2016-йили – дебют мавсумида қайд этишган ва бронза медалига сазовор бўлишган. Орадан икки йил ўтиб, яна 3-ўрин учун курашган қозоғистонликлар Россия терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.

Тошкентга сафар олдидан ён қўшниларимиз Европа чемпионатининг саралаш ўйинларидан ўта олишмади. Улар плей-оффда Италия терма жамоасига икки учрашув натижасига кўра имкониятни бой беришди. 18-сентябрь куни Фасанода ўтган ўйинда Апеннин ярим ороли вакиллари 2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, 23-сентябрь куни Астанада кечган жавоб учрашувида қозоғистонликлар реванш олишди – 3:2. Икки учрашув натижасига кўра ғолиб аниқланмагач, пеналтилар сериясига мурожаат этилди ва унда италияликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўзбекистон терма жамоаси билан халқаро ареналарда Қозоғистон 13 марта куч синашган ва шулардан 8 тасида ғалаба қозонган, 3 та учрашувда кучлар тенг келган, 2 та баҳсда эса ҳамюртларимизнинг қўли баланд келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати – 46:29.

Сентябрь ойининг охирги ўн кунлигида Европа чемпионатининг саралаш ўйинларида ўта олмаган Қозоғистон миллий терма жамоасида бир қатор жиддий ўзгаришлар рўй берди. Айни пайтда мамлакат футзал ассоциацияси терма жамоа таркибини ёшартириш йўналишини танлади. Мамлакатимизга келаётган терма жамоа таркибида жуда кўплаб янги номлар, янги, ёш ўйинчиларни кўришимиз мумкин.


Қозоғистон терма жамоаси делегацияси таркиби қуйидагича:

Жамоа бош мураббийи
— Пауло Рикардо Фигейро Силва (Кака)
Расмий вакиллар — Курман Нурсултан, Пулатов Оибек, Искандаров Ахматхон, Смолин Вассилий, Акимкул Рахат, Алдаберген Арлан  

Дарвозабонлар:
Утепбергенов Талгат      
Умирзакҳов Багдаулет    
Галиханов Артур  

Майдон ўйинчилари:
Акбаликов Алберт    
Бактияров Нурканат        
Биссембаиули Рамазан    
Валлиулин Азат          
Марахов Иван      
Болекбаев Илияс  
Эдсон Гомес Дос Сантос
Оразов Биржан      
Каирбай Дамир        
Малибеков Тимур  
Абдумапаули Абдирассил
Пияли Нурсултан    
Дарибай Акжол      
Дерябин Александр


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Қозоғистон терма жамоалари учрашув 2025 йил, 16 октябрь куни “Юнусобод” спорт мажмуасида, соат 17:00да бошланади.

Барча футзал ишқибозларини терма жамоамизни қўллаб қувватлаш учун чорлаб қоламиз. Спорт мажмуасига кириш мутлақо бепул.

Rating: +1   

Comments

   
15 oct 15:09:20
Афзал Эргашев
Reply to comment by Дониёр Искандаров
Футбол тарихида икки буюк юлдуз: Пеле ва Марадона Футбол — бу инсоният яратган энг жонли саҳна. Унда юзлаб истеъдодлар ёрқин порлаган, аммо ҳақиқий икки юлдуз — Пеле ва Марадона. Улар футболни янгидан яратган, унга маъно, руҳ ва муҳаббат берган инсонлар. Пеле — мукаммалликнинг тимсоли. У уч марта Жаҳон чемпионлигини (1958, 1962, 1970) ютган ягона футболчи. 1281 гол билан рекорд ўрнатган. У техник жиҳатдан ҳам, жисмоний жиҳатдан ҳам идеал футболчи эди. Пеле нафақат гол урди, балки ҳар бир ҳаракатида халқнинг ифтихорини акс эттирди. Марадона — эҳтирос ва исён рамзи. 1986 йилда Аргентина миллий жамоасини деярли ёлғиз Жаҳон чемпиони қилди. “Қўл илоҳийси” ва “Юз йиллик гол” билан у тарихга кирди. У миллатнинг руҳини уйғотди, халққа ишонч берди. Нега Месси бу даражага етмаган? Месси — замонавий футболнинг маҳсулоти. Унинг статистикаси кучли, лекин таъсири ва етакчилиги Пеле ёки Марадонаникидай эмас. 1️⃣ Пеле 17 ёшида чемпион бўлган, Месси эса 35 ёшидагина. 2️⃣ Марадона жамоани елкасинида кўтарган, Месси эса жамоа тизимига таянган. 3️⃣ Луис Роналдо ва Зидан каби у вазиятни қўлга олишда доимо суст бўлган. Қийин паллада у жангчи эмас, техник ижрочи бўлган. 4️⃣ Тўплар сони бўйича у Роналду билан рақобат қилолмаган — Роналду кўпроқ майдонда фаол, голда самарали бўлган. 5️⃣ Айлана, дриблинг ва хатарли паст кутилмаган ҳаракатларда Неймар ундан юқори бўлган. 6️⃣ Етакчилик жиҳатидан у ҳатто Каннаваро даражасига етмаган — у жамоани руҳан етакламаган, балки тизим ичида фаол бўлган. Хулоса. Футбол ҳақиқий икки юлдуз билан яшайди — Пеле ва Марадона. Улар ақл ва эҳтироснинг идеал мувозанати. Месси ва бошқалар шунчаки улар яратган юлдузли осмондаги юлдузчалар, холос. Манба: Playboy журнали
Мукаммаллик йолгизгина Аллохга хос, эсиздан чикармен
   
15 oct 14:57:30
Ўзбек футболининг муҳлиси
Рикардо Изексон Дос Сантос Лейте ёки Миланда ўйнаган Кака деганлар борми?
   
15 oct 14:49:02
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by NEWS 24
Futzalda qoshnilarimiz bizdan oldinda ekan lekin braziliyaliklar xisobiga
Қозоқлар осиёдалигидаям таркибда бразилиялмклар бормиди?
   
15 oct 13:53:11
Дониёр Искандаров
Футбол тарихида икки буюк юлдуз: Пеле ва Марадона

Футбол — бу инсоният яратган энг жонли саҳна. Унда юзлаб истеъдодлар ёрқин порлаган, аммо ҳақиқий икки юлдуз — Пеле ва Марадона. Улар футболни янгидан яратган, унга маъно, руҳ ва муҳаббат берган инсонлар.

Пеле — мукаммалликнинг тимсоли.
У уч марта Жаҳон чемпионлигини (1958, 1962, 1970) ютган ягона футболчи. 1281 гол билан рекорд ўрнатган. У техник жиҳатдан ҳам, жисмоний жиҳатдан ҳам идеал футболчи эди. Пеле нафақат гол урди, балки ҳар бир ҳаракатида халқнинг ифтихорини акс эттирди.

Марадона — эҳтирос ва исён рамзи.
1986 йилда Аргентина миллий жамоасини деярли ёлғиз Жаҳон чемпиони қилди. “Қўл илоҳийси” ва “Юз йиллик гол” билан у тарихга кирди. У миллатнинг руҳини уйғотди, халққа ишонч берди.

Нега Месси бу даражага етмаган?
Месси — замонавий футболнинг маҳсулоти. Унинг статистикаси кучли, лекин таъсири ва етакчилиги Пеле ёки Марадонаникидай эмас.
1️⃣ Пеле 17 ёшида чемпион бўлган, Месси эса 35 ёшидагина.
2️⃣ Марадона жамоани елкасинида кўтарган, Месси эса жамоа тизимига таянган.
3️⃣ Луис Роналдо ва Зидан каби у вазиятни қўлга олишда доимо суст бўлган. Қийин паллада у жангчи эмас, техник ижрочи бўлган.
4️⃣ Тўплар сони бўйича у Роналду билан рақобат қилолмаган — Роналду кўпроқ майдонда фаол, голда самарали бўлган.
5️⃣ Айлана, дриблинг ва хатарли паст кутилмаган ҳаракатларда Неймар ундан юқори бўлган.
6️⃣ Етакчилик жиҳатидан у ҳатто Каннаваро даражасига етмаган — у жамоани руҳан етакламаган, балки тизим ичида фаол бўлган.

Хулоса.
Футбол ҳақиқий икки юлдуз билан яшайди — Пеле ва Марадона. Улар ақл ва эҳтироснинг идеал мувозанати. Месси ва бошқалар шунчаки улар яратган юлдузли осмондаги юлдузчалар, холос. Манба: Playboy журнали
   
15 oct 13:51:28
NEWS 24
Futzalda qoshnilarimiz bizdan oldinda ekan lekin braziliyaliklar xisobiga
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика