Флорентино Пересга немис мутахассиси билан шартнома тузишни маслаҳат беришди
09 mar 2019 12:04
News
Флорентино Пересга немис мутахассиси билан шартнома тузишни маслаҳат беришди
Катта эҳтимол билан Сантьяго Солари жорий мавсум охирида "Реал"ни тарк этади.
Испан клуби раҳбарияти бир неча мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда. "Реал" президенти Флорентино Перес эса жамоага Жозе Моуринью қайтишини истаяпти, аммо Мадрид клубининг бошқа раҳбарлари бунга қарши. Пересга Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёв номзодини кўриб чиқиш таклиф этилди.
Маълумотларга кўра, Перес Моуринью жамоада тартиб ўрнатишини хоҳлаяпти. "Реал" бош директори Анхель Санчес Серхио Рамос ва португалиялик мутахассис ўртасидаги муносабатлар бузилганини ҳисобга олиб, ушбу ғояга қарши чиқмоқда.
Шу сабаб туфайли Пересга Лёвни таклиф қилишди. Клуб президенти Моуриньюни истаяпти. "Реал" бош мураббийи бўлиш учун иккинчи номзод Зинедин Зидан, аммо франциялик фаолиятини "Ювентус"да давом эттирмоқчи.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
10:00
Мбаппе "Реал"га ўтмаган тақдирда қайси клубда фаолиятини давом эттирган бўлишини маълум қилди 5
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 14
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments