Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  57 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Флик "Реал" - "Атлетико" ўйинини биргаликда томоша қилишни таъқиқлади. "Барса" футболчиларига баҳсни ўз хоналарида кўришга рухсат берилди News

Флик "Реал" - "Атлетико" ўйинини биргаликда томоша қилишни таъқиқлади. "Барса" футболчиларига баҳсни ўз хоналарида кўришга рухсат берилди

"Барселона" Мадрид дербисини жамоавий томоша қилишни ташкил қилмади.

Кеча "Реал" Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинида "Атлетико"ни мағлуб этди - 2:1. Бугун "Барселона" турнирнинг ушбу босқичида "Бенфика"га қарши майдонга тушади.

"Блауграна» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Эстадио да Луш" стадионидаги кечки машғулотлардан сўнг бутун жамоани меҳмонхона ошхонасида кечки овқатга тўплади ва "Реал" ҳамда "Атлетико" жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда томоша қилиш имкониятини истисно қилди. Немис мутахассиси ушбу учрашувни барча хоҳловчиларга кўришга рухсат берди, аммо фақатгина ўз хонасида.

Қайд этилишича, Флик Хавидан фарқли равишда рақибларнинг ўйинларини биргаликда томоша қилиш каби ташаббусларни унчалик қўллаб-қувватламайди. Испан бундай вақт ўтказиш жамоадаги бирдамликни мустаҳкамлайди деб ҳисобларди, аммо "Барселона"нинг ҳозирги мураббийи футболчилар нима қилиш кераклигини билиш учун етарлича профессионал эканлигига ишончи комил.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика