Latest news

21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  1 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  12 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  29 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  14 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  7 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1

"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди News

"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди

"Барселона" вингери Рафинья 2025 йил якунларига кўра ФИФА рамзий терма жамоасига киритилмагани ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Бразилиялик футболчи бу қарорга ҳис-ҳаяжонсиз муносабатда бўлиб, бундай рейтинглар уни умуман қизиқтирмаслигини айтди.  

Ўтган мавсум Рафинья учун фаолиятидаги энг яхшиларидан бири бўлди: у каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 57 ўйин ўтказиб, 34 та гол урди ва 26 та голли узатма амалга оширди. Айниқса, Чемпионлар Лигасида ёрқин ўйин намойиш этди — 13 та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди ва 8 та ассист билан етакчилик қилди.

Жамоавий ютуқлар ҳам таъсирли чиқди: "Барселона" билан бирга Испания чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубокни қўлга киритиб, жамоа ҳужумида асосий фигурага айланди.

У жорий мавсум ҳам "гол+пас" тизими бўйича самарали ўйнашда давом этмоқда: барча мусобақалардаги 14 та учрашувда 7 та гол ва 3 та ассист қайд этиб, Каталония гранди етакчиларидан бири эканини тасдиқламоқда.

Аввалроқ Ханси Флик буни "шармандалик" деб атаган эди.

Rating: +13   

Comments

   
24 dec 23:03:08
Red Devil UZB
Бундан ажабланишга хожат йук. 2 йил аввал Месси пляжда дам олиб ОТни ютганди.
   
23 dec 23:09:13
Никола58
У нимага ФИФАни энг яхши футболчилар руйхатига тушмаганлиги тугрисида кетяпди. У албатта руйхатда булиши керак эди. Майли Дембеле ОТ ва энг яхши футболчи булди. Бунга гап йук. Руйхатда бошка футболчилар катори у хам булиши керак эди. Флик шуни этивотди. Статистикаси вообще бомба хатто Мбаппе ва Ямаль хам бундай уйнамаган. Койил. Эх бюрократ ФИФА.
   
23 dec 16:00:53
Tulkin Alimov
Reply to comment by Жамшид Jamshid
Баркарор у́йнаган у́йинчи у́зи шу бу́лади ФИФА хам корупцияга ботганми дейман. Дембеледан шу зу́р у́йнади.
Овоз берувчилар Рафиняга овоз беришмаса, ФИФА нима қилиши керак?
Барча овозларни рад этиб, совринни овозларсиз бериши керакмиди?
Барча овоз берувчилар кимга овоз бергани очиқландику, ҳаммаси Дембелега овоз берган.
   
23 dec 14:31:23
leva8989
Rafinya Dembeledan ustunligini isbotlamoqda
   
23 dec 12:38:01
Odilbek Abdushukurov
Reply to comment by Жамшид Jamshid
Баркарор у́йнаган у́йинчи у́зи шу бу́лади ФИФА хам корупцияга ботганми дейман. Дембеледан шу зу́р у́йнади.
FIFA eng poraxo‘r tashkilot (ushbu mavzuga aloqasi yo‘q). Bizning amaldorlar ularni oldida hech narsa emas.
   
23 dec 12:33:37
Muhammadamin Qodirjanov.78
Вини га ухшаб йигламасдан Майдонда исботлайапти бу, узи Вини шу Олтин топни ололмагандан кейин уйин тушлаб йуборди
   
23 dec 12:13:33
Javlon Samarqand
Dembilini ustun tomoni Chempionlar Legasini yutgani boʻldi
   
23 dec 11:59:40
Жамшид Jamshid
Баркарор у́йнаган у́йинчи у́зи шу бу́лади ФИФА хам корупцияга ботганми дейман. Дембеледан шу зу́р у́йнади.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика