Latest news

12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   5 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  1 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  27 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  5 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  13 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  17 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  3 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  3 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   43

Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади News

Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади

"Барселона", "Интер" ва ПСЖ клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Футболчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали мурожаат йўллаб, жароҳат сабаб ушбу қарорга келганини маълум қилди.

"Майдондан ташқарида ўтган вақт ва узоқ тикланиш жараёнидан сўнг муҳим бир хабарни айтиш вақти келди. Мен фаолиятимни якунлашга қарор қилдим.

Бир йил олдин тиззамдан олган жароҳатим, афсуски, менга юқори даражада ўйнаш имконини бермаяпти. Буни қабул қилиш қийин бўлди. Футбол эслай олганимдан бери ҳаётимнинг бир қисми эди ва мен энди унга аввалгидек ўзимни бағишлай олмаслигимни тушуниб етдим.

Сўнгги 20 йил давомида футбол кундалик ҳаётимнинг мазмуни, ҳаракатлантирувчи кучим бўлди. Бугун рақобат ҳаяжонисиз, аммо табассум қилиш учун сабабларга тўла янги босқич бошланмоқда. Оиламга доим ёнимда бўлганликлари учун раҳмат. Барчага муҳаббат ва қўллаб-қувватлаш учун ташаккур. Мени шу даражага етказгани учун футболга раҳмат. Кўришгунча", – деди Рафинья видеомурожаатида.

Маълумот учун, Рафинья Алькантара «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У каталонияликлар сафида уч марта Испания чемпиони бўлган ва 2014/15 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Фаолияти давомида хавбек "Сельта", ПСЖ, "Интер" ва "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қилган, шунингдек, 2016 йилда Бразилия терма жамоаси сафида Олимпиада чемпиони бўлган. 32 ёшли Алькантаранинг сўнгги клуби Қатарнинг "Ал Араби" жамоаси эди.

Rating: +5   

Comments

   
23 dec 06:54:35
Koku
Нимаси юлдуз, чакага Киммат эди бу
   
23 dec 05:26:00
Faxriddin Aliyev
Bir tiynga qimmat toʻp oshirmas edi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика