Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди” News

“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”

Эртага бўлиб ўтадиган “Ал Аҳли” - “Андижон” учрашуви олдидан “Ал Тумама” стадионида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда дастлаб мезбонларнинг янги бош мураббийи Юнус Али ва футболчи Ибраҳим Диалло қатнашдилар.

Юнус Али: - “Андижон”га қарши биз учун муҳим ўйин. Гуруҳдаги барча учрашувлар сингари жиддий. Сўнгги икки ҳафта давомида ушбу баҳсга пухта тайёргарлик кўрдик. Нималарга қодирлигимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. “Андижон” ҳам мусобақа давомида ўзини қанақа кучга эгалигини намойиш эта олди ва кучли жамоалигини кўрсатди. Уларнинг ўйин услуби ҳам яхши шаклланган. Бизни қийин ўйин кутиб турибди. Тўлиқ куч билан ёндашишимиз талаб этилади.

Ибраҳим Диалло: - Бу ўзига яраша қийин ўйин бўлади. Мавсум ўртасида катта пауза юзага келди. Биз икки ҳафтадан бери расмий учрашувларни ўйнаётганимиз йўқ. Шу сабабли бизга бироз қийинроқ бўлади. Мураббий тайинланишига келсак, бу футболда бўлиб турадиган жараён. Мавсум ўртасида мураббий алмашди. Ўртадаги танаффусни ҳисобга олсак, бу худди янги мавсум бошланаётгандек. Тайёргарлик кўришга имконият бўлади. Жамоа ичидаги муҳит яхши, деб айта оламан. Янги мураббий иш бошлаганидан жамоа хурсанд. Ушбу беллашувга имкон қадар яхшироқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик.

- “Андижон” жамоасининг ўйин услуби ҳақида нима дея оласиз? Қайси жиҳатларига кўпроқ эътибор қаратиш керак?

Юнус Али: - “Андижон” жамоасини ўйинларини кўриб чиқдик. Шунга амин бўлдикки, улар анча тартибли ўйин кўрсатишади. Имкон қадар майдон бўйлаб тартибли ўйнашга ҳаракат қилишади. Стандарт вазиятлардан ўйин масаласини ҳал қилишга ҳам интилишади. Ушбу вазиятларга жиддий эътибор қаратади. Шу томонлама ҳам “Андижон” хавфли. Биз рақибнинг кучли томонларини яхшилаб ўрганиб чиқиб, уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

- Таркибда жароҳат олган ўйинчилар борми?

Юнус Али: - Бизда жароҳатлар йўқ. Охирги ўйиндан аввалги машғулотни аъло кайфиятда тугатдик. Ҳайриятки, жароҳатлар кузатилмади. Эртанги учрашувга биз тўлиқ куч ва таркиб билан майдонга чиқамиз.

Rating:    

Comments

   
24 dec 01:25:23
leva8989
Hech bo'lmasa Andijon g'alaba qozonib guruhdan chiqqanda zo'r bo'lardi,lekin Al Ahli kuchli raqib,qiyin masala g'alaba tugul hatto durrang ham.Bizda jamoalar 4ta sayyoh legioner o'rniga 1ta saviyali legioner hujumchi olishni o'rganishi kerak.Hadeb muzqaymoq yeb qaytib kelavemay
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика