"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди
23 dec 2025 19:58
News
"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди
"Барселона" ва Марк-Андре Тер Штеген ўртасидаги муносабатлар ҳали ҳам таранг ҳолатда қолмоқда.
Ёзда томонлар германиялик дарвозабоннинг тиббий ҳужжатлари борасида келиша олмаганди, яқинда эса ОАВ хабарларига кўра, Ханси Флик Тер Штегенни маълумотни сиздиришда айблаган. Бироқ ҳозирча томонлар бир-бирига тоқат қилишга мажбур.
"Marca" нашрининг ёзишича, клубнинг молиявий аҳволи Жоан Лапорта ва раҳбариятни нафақат Тер Штеген масаласини, балки умумий таркибни қайта қуриш режаларини ҳам ёзги трансфер ойнасига қадар кечиктиришга мажбур қилмоқда.
Испания Кубогида яқинда майдонга тушганига қарамай, Тер Штеген ҳозир ҳам Жоан Гарсия ва Войцех Шенснидан кейин учинчи дарвозабон ҳисобланади. Шу сабабли немис посбони фақат тишини тишга қўйиб, асосий таркибдаги ўрни учун курашишига тўғри келади.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments