Филиппе Коутиньо "Ливерпуль"га қайтишни хоҳламоқда
16 jun 2020 13:37
News
Филиппе Коутиньо "Ливерпуль"га қайтишни хоҳламоқда
Ҳозирда "Бавария"да ижара асосида ўйнаётган "Барселона" ҳужумчиси Филиппе Коутиньо "Ливерпуль"га қайтиши мумкин.
Хабарларга кўра, форвард "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппга қўнғироқ қилган ва клубга қайтиш учун маошининг камайишига ҳам рози эканлигини айтган.
Олдинроқ, "Барселона" раҳбарияти яқин трансферлар ойнасида Коутиньо билан хайрлашишни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар янграган эди.
Эслатиб ўтамиз, Коутиньо 2013-2018 йиллар давомида "Барселона"га ўтишидан олдин "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилган.
27 ёшли бразилиялик хавбек жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 6та ассист қайд этди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments