"Фенербахче" "Ал Иттиҳод"ни Канте ва Эн-Несири трансферини барбод қилишда айблади
03 feb 22:15
News
"Фенербахче" "Ал Иттиҳод"ни Канте ва Эн-Несири трансферини барбод қилишда айблади
Аввалроқ томонлар Кантени Эн-Несири ва 4 миллион евро эвазига алмаштириш бўйича келишувга эришган эди. Бироқ ҳужжатлардаги муаммолар сабаб трансфер амалга ошмади, ФИФА эса клубларнинг апелляциясини рад этди.
"Фенербахче" клуби баёноти:
"Нголо Канте ва Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича "Ал Иттиҳод" билан музокаралар клубимиз томонидан барча параметрлар бўйича режа асосида олиб борилди. Мураббийлар штабининг сўровига кўра, футболчилар билан келишувга эришилди, тиббий кўриклар ўтказилди ва клубимиз ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажарди. Трансферни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар тизимга тўлиқ ва тўғри юкланди.
Бироқ иккинчи томон (Ал Иттиҳод) маълумотларни TMS тизимига нотўғри киритгани сабабли, жараён трансфер ойнаси вақтида якунланмади. Клубимиз ФИФА билан музокаралар олиб бориб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди. Шунга қарамай, Саудия клуби ҳеч қандай тушунтириш бермасдан жараённи охирига етказмади. Натижада трансфер амалга ошмай қолди. Биз мухлисларимизнинг тушунган ҳолда қўллаб-қувватлашларига ишонамиз", — дейилади клуб баёнотида.
Шундай қилиб, Нголо Канте Саудия Арабистонида қоладиган бўлди, Эн-Несири эса Туркияда фаолиятини давом эттиради.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Comments