Latest news

08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  0 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  0 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  3 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  54 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  14 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  38 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   33 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  377 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0

“Челси” ва “Реал” Куртуа ҳамда Ковачич трансфери бўйича келишувга эришди News

“Челси” ва “Реал” Куртуа ҳамда Ковачич трансфери бўйича келишувга эришди

Бельгия терма жамоасининг посбони яқин соатларда Мадридда тиббий кўрикдан ўтади ва “Сантяго Бернабеу”да тақдимот маросими ўтказилади.

26 ёшли посбоннинг “Реал” билан шартномаси 6 йилга тузилади. Ушбу трансфердан лондонликлар 40 миллион евро ишлаб олишади.

Қолаверса, “Челси” Мадриддан бир мавсумга Матео Ковачични ижарага олди.

Эслатиб ўтамиз, Куртуани лондонликлар 2011 йилда “Генк”дан сотиб олишганди. Аммо посбон уч мавсум “Атлетико”да ижара асосида тўп тепди ва фақатгина 2014/15 йилги мавусмдан бошлаб “Челси” шарафини ҳимоя қила бошлаганди.

Куртуа “Челси” сафида 4 та совринни қўлга киритди. Булар икки бор Англия чемпионлиги, Англия кубоги ва Лига кубоги совринларидир.

“Реал” эса 2015 йилда “Интер”дан Ковачични сотиб олган бўлсада, хорватиялик футболчи жамоа асосий таркибидан муқим ўрин эгаллай олмади. Шунга қарамай у “Реал”да 9 та совринни қўлга киритди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика