Бартомеу Мессининг келажаги ҳақида: "Лео ўзи истаган вақтда "Барселона"ни тарк этиши мумкин"
28 jan 2020 17:45
News
Бартомеу Мессининг келажаги ҳақида: "Лео ўзи истаган вақтда "Барселона"ни тарк этиши мумкин"
"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Лео ўзи истаган вақтда "Барселона"дан кетиши мумкин. Унинг клуб билан муносабатлари - бир умрлик.
Мессида тўп тепиш учун ҳали куч кўп. Лео яна бир қанча вақт "Барселона" шарафини ҳимоя қилади" - дейди Бартомеу.
Лионель Месси жорий мавсум "Барселона" сафида ЛаЛиганинг 16та учрашувида майдонга тушиб, 14та гол урди ва 6та голли пас берди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments