Latest news

20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  12 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  29 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  14 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  7 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2

"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади News

"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади

"Барселона" ва "Реал"нинг фахрий футболчилари АҚШда иккита ўйин ўтказади.

Бу ҳақда Каталония клуби матбуот хизмати маълумот берди.

Икки Испания суперклубларининг афсоналари ўйини сўнгги йилларда анъанага айланди: улар 7 марта, жумладан, 2024 йилда 5 марта тўқнашди. Фахрийларнинг навбатдаги турнири сентябрь ойида АҚШда бўлиб ўтади. Жамоалар 9 ва 13 сентябрь кунлари Нью-Жерси штатининг Ҳаррисон ва Флорида штатининг Форт-Лодердейл шаҳарларида ўйин ўтказади.

Иккинчи ўйин 21 550 томошабинга мўлжалланган ва "Интер Майами"нинг уй аренаси бўлган "Чейз" стадионида ўтказилади. Бугунги кунда у ерда Лионель Месси, Серхио Бускетс, Луис Суарес, Жорди Альба каби "Барселона" собиқ футболчилари тўп тепади. Америка жамоасини бошқа бир собиқ каталониялик футболчи Хавьер Маскерано бошқаради.

Афсоналар учрашувлари учун тўлиқ таркиб яқин ҳафталарда эълон қилинади. "Барселона"да Ривалдо, Клаудио Браво ва Паулиньо ўйнаши аллақачон маълум.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика