"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди
19 nov 2025 23:50
News
"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди
"Барселона" матбуот хизмати "Камп Ноу"даги қайта очилишдан кейинги биринчи ўйинни бошлаб берувчи рамзий зарба пайтида кутилмаган сюрприз бўлишини маълум қилди. Учрашув 22 ноябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади. Каталония клуби Билбаонинг "Атлетик" жамоасини қабул қилади.
"Рамзий зарба ўзгача бўлади... Аммо буни сюрприз сифатида сақлаб қоламиз," - дейилади кўк-қизилларнинг Х ижтимоий тармоғидаги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойи охирида "Барселона" ўзининг жонажон стадионига 2025 йилнинг 10 августида қайтишини расман эълон қилган эди. "Камп Ноу" 2023 йилнинг ёзида қайта қуриш учун ёпилган эди. Бироқ жорий мавсум бошида Каталония клуби спорт аренасидан фойдаланиш учун рухсатнома ололмаганлиги сабабли уй ўйинларини "Олимпик Люис Компанис" стадионида ўтказишга мажбур бўлди.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments