“Барса”нинг собиқ аъзоси: “Месси Роналдудек машина эмас, у яна камида 2 йилча топ-даражада ўйнайди”
08 feb 2020 20:55
News
“Барса”нинг собиқ аъзоси: “Месси Роналдудек машина эмас, у яна камида 2 йилча топ-даражада ўйнайди”
Пети 2000/01 йилги мавсум “Барселона” шарафини ҳимоя қилган.
“Месси – Криштиану Роналду эмас. Физик нуқтаи назардан у бундай машина бўла олмайди. Роналду – бу йиртқич, 32 ёшли Месси эса яна бир-икки йил давомида энг юқори даражасида ўйнай олади. “Барса”даги буюк футболчилар билан ўйнаса ҳам у энди олдинги тезлик ва дриблингга эга бўла олмайди. Ишончим комилки, Лео якун яқинлигини сезиб турибди. Рости, унга Англия чемпионати муносиб деб ҳисобламайман. Месси у билан қўпол ўйнашлари, унга қарши кураш олиб боришларини хуш кўрмайди. Испанияда эса уни авайлашади. Инглиз мухлислари уни кўришдан мамнун бўлишар аммо мен “Ман Сити” каби клубнинг 32 ё 33 ёшли Месси билан шартнома имзолашида ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Бордию “шаҳарликлар” уни ростдан ҳам сотиб олиш нияти бўлганида, буни олдинроқ амалга ошириши керак эди”, – дейди Пети.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments