Latest news

10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  1 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  2 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  2 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  11 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  11 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  7 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1

Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим" News

Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азизбек Ғаниев айни пайтда БААнинг "Ал Батеҳ" клубида тўп тепмоқда.

Бу мавсум БАА чемпионатининг 19 та ўйинида майдонга тушиб 4 та голли узатмани амалга оширган Ғаниев билан кичик суҳбат ташкил этдик.

- "Ал Батеҳ" учун бу мавсум у қадар омадли ўтаётгани йўқ. Лекин шахсий натижаларингиз бир маъромда кетмоқда...
- Тўғри айтдингиз, клубимиз мавсум аввалини у қадар яхши бошлай олмади. Бош мураббий алмашгач натижалар ижобий томонга ўзгарди. Чемпионатни имкон қадар юқорироқ ўринда тугатишга ҳаракат қилаяпмиз.

- Кейинги мавсумда ҳам шу клубда тўп тепасизми?

- "Ал Батеҳ" билан яна икки йиллик шартномам мавжуд. Шу боис насиб қилса кейинги мавсумда ҳам шу ерда ўйнайман ва натижаларни яхшилашга умид қиламан.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасини 5 июнь куни БААга қарши муҳим ўйин кутиб турибди. БААда ўйнаётган футболчи сифатида ушбу мамлакат терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?

- Тўғри айтдингиз, терма жамоамизни ўта муҳим баҳс кутмоқда. БАА ҳам бўлажак ўйинларга жиддий тайёргарлик кўришни мақсад қилган. Хабарингиз бор, бош мураббий алмашди. У терма жамоага яна янги маҳаллийлаштирилган футболчиларни жалб қилишни хоҳламоқда. Шунга қарамай худо хоҳласа Ўзбекистон терма жамоаси ушбу учрашувда ғолиб бўлади ва тарихий натижага эришади.




- БААда шунча катта стадионлар турганида Ўзбекистонга қарши баҳсни нима учун кичикроқ стадионда ўтказишга қарор қилинди?

- Бу янгиликни эшитиб мен ҳам хайрон қолдим. Менимча улар ўзбекистонлик  футбол мухлисларининг Осиёда анчагина ўз ўрнига эгалиги учун шундай қилишган бўлса керак. Балки бизнинг мухлисларга камроқ жой ажратишни режа қилишгандир.

- Охирги йилларда БАА чемпионатида ўзбекистонлик футболчилар камайиб қолди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- БАА чемпионати савияси легионерлар ҳисобига кўтарилмоқда. Шу боис бу ерда ўйнаётган легионерлар сал бўшашса ўрнингизга бошқа легионер олиб келиши жуда ҳам осон иш. Насиб қилса Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқса нафақат БАА, балки бошқа давлатларда ҳам легионерлар сони анчагина кўпаяди деб ўйлайман.

- Ўз вақтида Тимур Кападзе билан бирга ишлагансиз. У қандай мураббий?

- Тимур Кападзе қўл остида 2018 йил Эрон ва Уругвайга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этганман. У кучли мураббий, йигитлар билан қандай ишлашни, гаплашишни ва қандай услубда ўйнатишни яхши билади. Охирги иккита расмий ўйинда бунга барча гувоҳ бўлди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика